26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
"САЛОМАТЛИК" ПОЕЗДИ СИЗНИ КУТАДИ

“Ёрдам” саломатлик поезди 24 декабргача Қозоғистоннинг жануби-ғарбини оралаб чиқади. У – Жамбил, Туркистон, Қизилўрда, Атиров, Ақтўбе ва Манғистов вилоятлари ҳудудини таъминлашга йўналтирилган қўшимча тиббиёт поездидир. Поезд ишига ҚР Соғликни сақлаш вазирлиги ва “Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси” НҲЖ 127,6 миллион тенгедан зиёд маблағ ажратган.

“Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси” НҲЖ Туркистон вилоят филиалининг бўлим раҳбари Лаура Сапарбекованинг маълум қилишича, жорий йилнинг 29 апрелида йўлга чиққан “Саломатлик” тиббиёт эшелони 2019 йилнинг 20 декабригача ўз ишини давом эттираверади. Бугунги кунга қадар еттита вилоятни оралаб улгурган поезд хизматидан 15 мингга яқин маҳаллий фуқаролар фойдаланиб, керакли маслаҳатлар олишди, бепул даволанишди. 

Эзгу тадбир мобайнида элимизда 2010 йилдан буён минтақалардаги олис аҳоли манзиллари фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатилиб келади. Бугунги кунда диагностика ва даволаш асбоблари билан жиҳозланган ва турли соҳадаги шифокорлар гуруҳи билан таъминланган махсус темирйўл вагонлари туман марказлари, шаҳарлардан олисда жойлашган аҳоли манзиллари фуқароларига хизмат кўрсатмоқда. 

Поезднинг иш тартиби шифокорларнинг фуқароларни уззукун қабуллашини кўзда тутади. Диагностика ва даволаш чоралари бепул кўрсатилади. Бундан ташқари, фуқароларга 2020 йилдан бошлаб амалга жорий этиладиган Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта (МИТС) тизими ва унинг асосий фаолияти ҳақида ахборотлар берилмоқда. 

Тиббий поездлар – ҚР Соғликни сақлаш вазирлиги, “Қозоғистон темир йўли” Миллий компанияси, “Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси” НҲЖ ҳамда “Samruk Kazyna Trust” ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш жамғармасининг муштарак лойиҳасидир.

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2019-10-02, 02:42 509
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.