26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятда кўмир етарли

Туркистон вилоятининг кузги-қишки мавсумда кўмирга эҳтиёжи 1 млн. 181, 8 минг тоннани ташкил этади. Ҳозирги кунда етказиб берилгани 514,4 минг тонна (43,5%). Бу иш яқин кунларда тўлиқ ниҳоясига етказилади. Умуман иситиш мавсумида вилоятда кўмир танқислиги бўлмайди, деб кутилмоқда. 

Буни Туркистон вилоят минтақавий коммуникациялар хизматида энергетика ва уй-жой-коммунал хўжалик бошқармасининг бўлим раҳбари И. Турғимбеков маълум қилди.

Жорий йил 1 ноябрдан вилоятда иситиш мавсуми бошланади. Агар бу йил совуқ эрта тушса, мутахассислар мавсум эртароқ бошланишини айтишмоқда.

– Минтақадаги 2748та бюджет муассасаси мавсумга тайёр, уларга керакли 171,1 минг тонна кўмир ва 5 млн. 143,7 минг тонна ёнилғи тўлиқ етказиб берилди. Вилоятдаги марказлаштирилган иссиқлик билан таъминланадиган муассасаларга керакли кўмир 108,8 минг тонна бўлса, ташиб берилгани 43,2 минг тонна. Вилоят аҳолисининг кўмирга эҳтиёжи 902 минг тонна, етказиб берилгани 301,2 минг тонна (33,4%). Бу ишлар давом этмоқда. Темирйўл станцияси омборларида 1 тонна “Шубаркўл” кўмири 14-17 минг тенге атрофида. Аҳоли кўмирни ҳозирдан бошлаб станция омборларидан арзон баҳода сотиб олгани маъқул, – дейди Игилик Ғабитули. 

Иситиш мавсуми бўйича олиб борилаётган ишлар доимий равишда мониторинг қилинмоқда.

 

 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати., 2019-10-02, 20:56 72
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.