26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Гўзаллик сири

Маълумки, Рамазон ойида рўзадор инсонларнинг юз терисида ўзгаришлар кузатамиз, яъни тери қатламлари анча бўшашади. Сабаби, организмда сув миқдори камайиб, тери кучсизланади. Биз косметолог Мереке Бекмухамбетова билан айнан шу ҳақда суҳбатлашдик. 

Олий маълумотли шифокор, Москвадаги институтнинг косметология ва психология бўлимини тамомлаган ўз соҳасининг тажрибали мутахассиси Мереке Бексултан қизи ҳозирги кунда “AIMA”аёллар клубида фаолият юритади. 

– Аёл учун ташқи қиёфа муҳим аҳамиятга эга. Ёш ўтиши билан юз терисининг керакли озуқалари камайиб, унда турли ўзгаришлар сезилади. Шу билан бирга сув миқдори ҳам камайиб юзни ажин босиши табиий ҳол. Бунинг олдини олиш учун қуйидаги ниқоблардан фойдаланишни тавсия қиламиз. 

Бир ош қошиқ хамиртурушни бир ош қошиқ 3%ли водород перексиди билан аралаштириб, юзни енгил артинг. Сўнг, илиқ сувда чайинг. Ёки мавсумий полиз экинларидан бўлмиш қовуннинг бир тилимини қирғичдан ўтказиб, бир чой қошиқ зайтун ёғи ва шунча миқдордаги ун билан аралаштириб, юз катакларини тозалаш мумкин. Бу муолажаларни ҳафтада бир марта бажариш кифоя. Ёки 5-6 дона қизғиш узумни сиқиб, шарбатини ажратинг. Сўнг бир чой қошиқ зайтун ёғи ва шунча миқдордаги унни аралаштириб, бўтқа тайёрланг. Мазкур ниқоб юзга суртилганида узумдаги микроэлементлар терини озиқлантирса, ун ва ёғ қуруқлашган тери қатламини юмшатади. Юзингизни 15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан чайинг.

Агарда шу ниқоблардан мунтазам фойдаланиб турсангиз, юз терисининг қариш фаолияти сусайишига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз. 

Яна шуни унутмангки, доимий гўзаллик қоидаси бу эрталаб уйқудан уйғонгач, аввал юзни илиқ, сўнг совуқ сувда чайинг. Бу тери таранглигини таъминлаб, чарчоқни бартараф этишда асқотади, – деб маслаҳат берди 

М. Бекмухамбетова. 

 

 

Кумуш ИСАМАТОВА ёзиб олди., 2017-06-16, 19:33 740
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.