26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“ЭЛ ТАЯНЧИ – 2019” ЧАҚИРИҚ МАВСУМИ БОШЛАНДИ

Туркистон вилоятида кузги ҳарбий хизматга чақирув доирасида “Эл таянчи – 2019” республика тадбири бошланди. Буни Туркистон вилоят минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган матбуот анжуманида вилоят мудофаа ишлари департаменти раҳбарининг ўринбосари, майор Жандўс Тинимбекули маълум қилди.

– 1 сентябрдан бошлаб куз­ги ҳарбий хизматга чақирув мавсуми мудофаа ишлари де­партаментида пухта ўтказил­­­­­­­моқда. Туркистон вилояти бўйича 18-27 ёш оралиғидаги йигитлар орасидан саралаб олинган, 4 мингдан зиёди ҳарбий хизматга отланди. Улардан ҚР МХҚ Чегара хизматида – 800га яқин, ҚР Мудофаа вазирлигида – 1500га яқин, Давлат назорат хизматида – 30га яқин, Миллий гвардия бўйича – 1 700га яқин фуқаро ҳарбий бурчни адо этади, – деди Ж. Тинимбекули. 

Бундан ташқари ҚР ҚК ва Таълим вазирлиги ўртасида қўшма режа тузилиб, мактаб ва махсус ўқув юртларида “ЁШ САРБОЗ”, “СМАРТ – САРБОЗ” ҳарбий ватанпарварлик клублари ва синфлари ташкил этилган. 

Ҳозиргача Туркистон вилоят мудофаа ишлари департаментидан 200га яқин фуқаро ҚР МХҚ Чегара хизматида ҳарбий бурчларини бажаришга отланди.

Шунингдек, Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодекснинг моддаларига мувофиқ ҳарбийга чақириқдан сабабсиз бўйин товловчиларга жарима солиниши ҳам эслатиб ўтилди.

2019-10-02, 21:05 542
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.