26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Арис, биз биргамиз!

Кечаги Арис

2019 йилнинг 24 июнида Арис шаҳридаги 44859-сонли ҳарбий қисмнинг ўқ-дори омборида кутилмаган портлаш юз бе­риб, элни овораю сарсонга сол­­­­­­­­­га­ни маълум. Ижтимоий тар­­­­­моқ тар­қатган шум хабар Қозо­­ғис­тон­ни қамраб олди. Бу фав­­қу­лод­да ва­зият нафақат арис­­­­­лик­­лар, балки бутун халқи­миз­ни эсанкиратиб қўйди. Ҳар­бий қисмга яқин аҳо­лини айт­­маганда, шаҳардаги 45 минг­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дан зиёд фуқароларнинг бош­­паналари, мол-мулкини ташлаб қочиб бораётгани ҳақидаги  видео­тасма юракларимизни эзди. Портлаш 3 кишининг ҳаётига зомин бўлди. 

Мана шу фавқулодда вазиятдан кейин 3 ойдан зиёд вақт ўтди. Ариснинг бугунги ҳаёти қандай? Одамлар қандай умр кечиришмоқда?

Портлашдан кейинги ша­ҳарни кўрсангиз, ўзгача бир қўр­­қув вужудингизни чулғаб ола­­­­­­ди. Ижтимоий тармоқларда бе­­­­­рилган юзлаб видеоёзмалар ёдин­гизга тушиб, баданингиз титрайди. Шаҳарнинг ҳар то­­­монида ўпирилган жойлар, том­лари, дераза ва эшиклари учиб кетган, вайрона бўл­­­­­ган уйлар, тирик ва ўлик жон­­­зот­нинг ҳаммаси кулранг кукун тагида қолган. Чинакам уруш майдонига адашиб тушиб қол­гандек бўласиз...

Президент Фармони билан бутун эл оёққа турди. Давлат томонидан портлашдан жабр кўрган фуқароларга барча кў­мак кўрсатилиб, Арис шаҳ­рини аслига келтириш ишлари бошланиб кетди. Барча ви­лоят­лар ва 3та шаҳарга 17та мавзе бўлиб берилди ва ша­ҳарда қурилиш ишлари қизиб кетди.

Арисда тонг эрта отади. Шу боисдан ҳам эрталабки 5-6да уйғонган ишчилар белгиланган объектлардаги таъмирлаш ишларини бошлаб юборишади. Яна бир ўзгача ҳолат – об-ҳавонинг ноқулайлиги. Чилла миянгизни “қайнатади”. Шундай бўлишига қарамай қурувчилар ўз ишларини бирор дақиқага ҳам тўхтатгани йўқ.

Б. Дўсжанова, 

Парасат кўчасида яшайди:

– Шу кунги воқеани бугун ҳам ёдимга олишга қўрқаман. Эрталаб қўрадаги эчкини соғиб ўтирганимда гумбурлаган овозни эшитдим. Ос­­монни қора тутун қоплади. Зум ўтмай кўчадан бирин-кетин ўт ўчирувчи машиналар ўта бошлади. Биздан сал нарида ёнилғи қуйиш бекати бор эди. Аввалига шу ерда ёнғин чиқ­қандир, деб ўйладим. Хаёлимда ҳеч нарса йўқ, нонушта қилайлик,  дея, дастурхон атрофига ўтира бош­­­­лаганимизда, иккинчи марта куч­ли портлаш бўлди. Оёғимиз ости сил­киниб, қўл-оёғимиз бўшашиб кетди. “Ер қимирладимикин?” деб эшикка чиқмоқчи бўлганимда учинчи портлаш бўлди. Қанча ётганимни билмайман, ҳушимга келсам, уйимизнинг девор­лари қимирлаб, шифтлари осилиб турибди. Деразалар синиб, ойналари учиб кетган. 80 ёшдаги чолим, келин ва етти неварам билан кўчага чиқиб, қўни-қўшнига қўшилиб, қирга қараб югура бошладик. Шу тўполонда катта набирамни йўқотиб қўйдик. Ўғлим ана шу ҳарбий қисмда ишлайди, у билан хабарлаша олмадик, алоқа узилган эди. Қўрққанимиздан уйдан ҳужжатларни олиш хаёлимизга кел­­­­­мабди. Фақат жойнамоз ва тас­­­­бе­­­­­ҳимни олибман. Худонинг қуд­ра­тини қаранг. Йўлда тўхтаган ма­­­шинага миниб, дарё ёқасида ўтирган одамларга қўшилдик... “Бу ердан тезда кетиш керак” деган хабар кел­ди. Темирйўл вокзалида поездга аранг ўтириб, Шимкентга келдик. Бу ер­­да қизим кутиб олди. Уч кундан ке­­­йин болам хабарлашди. Худога шукр, омон экан. Набирам ҳам бошқа гуруҳга қўшилиб кетибди. Топиб ол­дик. Шу пайт­даги қувончимни таъ­риф­­­­лаб берол­майман, – дейди Ба­­дам­кул ая кўзига ёш олиб.

Мана, Арисда юз берган фавқу­лодда вазиятни бошидан ўтказган арислик онахоннинг ҳикояси. Бундай кулфат минглаб арисликлар бошига тушди...

Бугунги Арис

“Бирлик бор жойда, тириклик бор” деганларидек, бир ёқадан бош чи­қариб, енг шимариб ишга ки­­­­ришган қозоғистонликларнинг ас­тойдил меҳнатлари туфайли Арис асли ҳо­латига янада гўзал қиёфада қайт­ди.

Шаҳардаги барча ижтимоий ин­шоотлар, талафот кўрган уйлар таъмирланди, қайтадан қурилди. Ишчилар эрталаб ишга, ўқувчилар мактабга, болажонлар боғчага бо­­­ришмоқда. Фаровон ва эркин, тинч ва осуда ҳаёт бир маромда ўтмоқда.

Қулжар Кенжеханова, 

Абат кўча­сида яшайди:

– Қурувчиларга  кўчамизнинг кат­­­­таю кичиги жуда ўрганиб қолди. Ёшим 81да. Шу кўчанинг энг каттаси мен. Кўчамиздаги еттита уйни қу­рув­чи болаларим жуда ажойиб қи­либ таъмирлаб беришди. Мен са­на­­торийда дам олиб келгунимча кў­­­чамиз таниб бўлмас даражада ўз­­гариб, уйларни аслига келтириб қў­йи­шибди. Ҳаммадан миннатдорман. Мен нафақат қурувчилардан, уму­ман Арис шаҳрини аслига кел­­­­­­­­­­­­­­­­ти­­риш учун жон куйдириб меҳ­­нат қил­ган юртдошларимдан, ватан­дош­ла­римдан, шахсан биздан тез-тез ха­­бар олиб турган Ҳукумат раҳ­­­­бар­ларию Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаевга барча арис­лик­лар номидан миннатдорчилик бил­дираман. Муста­қил элимизда фа­қат тинчлик ҳукмрон бўлсин. Фар­занд­ларимиз ўсиб-униб, Ватанига сид­қидилдан меҳнат қиладиган ин­сонлар бўлиб етишсин!

 

 

Мухтабар УСМОНОВА тайёрлади., 2019-10-03, 21:14 608
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.