26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Давлат дастурлари – амалда

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида Тўлебий туманига борди.

Туманнинг сармоявий салоҳияти йилдан-йил­­­га ортиб бормоқда. Иқти­содий ислоҳотларни жа­дал давом эттириш бў­­­­­йича Президентимиз ҳам­да Ҳу­кумат томонидан бел­ги­ланган қатор ус­ту­вор ва­­­зифаларни тўлақонли ба­­жа­ришга жиддий этибор қа­­­­­­­­­ратилмоқда. Энг муҳи­ми, кўрилаётган чоралар ижо­бий натижа  бермоқда. 

Аграр шўъбани ривож­­­­­лантириб, ер унумдор­ли­­­­­­­гини ошириш, унинг ме­­лиоратив ҳолатини ях­ши­лаш борасида ҳам кенг қамровли ишлар амал­га оширилмоқда. Ба­лиқ­чи­ликни ривожлан­тиришга бел боғлаган тад­бир­кор­лар ҳам  бор. 

Туманда аҳоли манзил­ларини газ ва сув билан таъминлаш бўйича кенг қам­­ровли ишлар бор­моқда. 

Янги иш ўринлари очил­моқда. Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан бандлик масаласига бизнес ва­кил­­ларининг ҳам жавобгар­лиги оширилиши бу иш­­га янги туртки берди. Яна қа­тор ўзига хос йўна­лиш­­даги бошқа дастур­­­­­ларнинг ижросини таъ­мин­­лаш чо­ра­лари ҳам кў­­­­­­­­рилмоқда. 

Ободонлаштириш ва кў­каламзорлаштириш дас­тури «Қишлоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаё­тимиз янада фаровон бў­лади” деган ғояни ўзи­да мужассам этган. Унинг асо­сида қишлоқ ин­фрату­­зилмасини ривож­лан­тириш, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш борасида улкан бунёд­кор­лик ишлари амал­га оширилмоқда.

Ўмирзақ Шўкеев бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Кўксаёқ қишлоқ ок­ру­­­­­­­­­­ги­даги «Keremet agro Group» қишлоқ хўжалик иш­­лаб чиқариш ширкати боғ­­­бон­лари билан учрашди. Бир неча йил муқаддам 40 гектар ерда 100 минг туп олма кўчатини эккан  хўжалик жорий йилда илк ҳосилни йиғиштириб олмоқда. Мухтасар қи­либ айтганда, туманда ян­ги технологиялар ёр­да­­мида қишлоқ хў­жалик экинларининг ҳосил­дор­лигини ошириш режа­лан­моқда. Йилига ик­ки марта ҳосил олиш маса­ласи ҳам кун тартибида. 

Кейинги манзил – «Фуд­Мастер-Шимкент» МЧБ. Бу ерда кеча-кундузда  58 тонна айрон, сут, қаймоқ маҳсулотларининг 100 ту­­ри чиқарилади. Унинг яр­ми экспорт қилинмоқда. Минтақа раҳбари тадбир­­­корлар ҳомийлигида бар­­­по этилаётган спорт маж­­­­­муасидаги қурилиш иш­­­­­­лари билан танишди. Са­­ноқли кунлардан ке­йин фойдаланишга топши­­риладиган иншоотда қо­зоқча, юнон-рим кураши, эркин кураш, фут­бол, бокс тўгараклари очилади.

«Яшил иқтисодиёт» дас­тури доирасида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Чу­нончи, 2020 йилгача ту­манда 10та муқобил электростанция ишга туширилади.  

Ўмирзақ Естайули хиз­мат сафари доирасида «Кеңес-1 КСЭС» кичик гидроэлектростан­­­ция­­­­­­­си­нинг очилиш маро­­си­мида иштирок этди. Қас­қа­су қишлоқ округида жой­лашган янги корхона «KEGOК» ҲЖ билан шарт­нома тузиб, келгусида 4,5 МВт электроэнергия ишлаб чиқаришни режаламоқда. 

 

 

Б. ДЎСМАТОВА., 2019-10-03, 21:34 86
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.