26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“ОВУЛ – ЭЛ БЕШИГИ” лойиҳаси бўйича 25та иншоот таъмирланади

Туркистон вилояти Келес туманида “Овул – эл бешиги” давлат дастури доирасида 23та ички кўча таъмирланиб, марказий стадион ва қишлоқ маданият уйи тўлиқ янгиланади.

Бу 25та иншоотга республика бюджетидан 1 млрд. 229,3 млн. тенге маблағ ажратилган. Буни Туркистон вилоят минтақавий коммуникациялар хизматининг кўчма брифингида Келес туманининг ҳокими Ақментай Есбаев маълум қилди.

Шу билан бирга, туман раҳбари минтақада ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот жорий йилнинг 8 ойида 30,9 млрд. тенгега етганини айтди. 

– Даромадлар бўйича 2019 йилнинг 8 ойида маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар ва бошқа тушумлар режаси 96,8 фоизга бажарилди. Ўтган вақтда фаол кичик ва ўрта субъектлар сони 8500тага етиб, уларда фаолият юритувчилар сони 18,1 минг кишини ташкил қилди. “Индустриявий-инновациявий тараққиёт” давлат дастури доирасида, тадбиркорликни қўллаш харитаси доирасида умумий қиймати 327,4 млн. тенгени ташкил қиладиган 2та корхонани 2019 йили ишга тушириш режаланган. 2018 йили қиймати 250 млн. тенгелик 1та лойиҳа амалга оширилиб, 50та иш ўрини очилган эди, – деди Ақментай Усенули.

Бундан ташқари, туман бўйича 2019 йилнинг 8 ойида 4 млрд. 323,1 млн. тенгелик 27та иншоотнинг қурилиши юритилган.

Инфратузилма бўйича аҳоли манзилларига чаққанда Келес туманида табиий газ билан таъминлаш улуши – 65 фоиз, ичимли сув – 54,4 фоиз бўлса, сифатли электр қуввати билан таъминлаш – 65 фоиз. Соҳадаги барча ишлар давом эттирилади. Шунингдек, 2020 йилда туманнинг 43,9 чақиримни ташкил қиладиган 30та ички кўчани таъмирлаш мўлжалланмоқда.

 

 

Туркистон вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати., 2019-10-03, 22:45 558
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.