26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Ҳаммабоп уй-жой – 2020» дастури – амалда

Тўлебий туманининг маркази – Ленгер шаҳрида аҳоли сони йилдан йилга ортиб бормокда. Қишлоқларда иш бўлмаганлиги ва мегаполисга яқинлиги  сабабли ёш оилалар Ленгерга кўчиб келмокда. Шунингдек, туман маркази ўролманларни ҳам қучоқ очиб кутиб олмокда. Натижада, уй-жойга муҳтожлик ҳам ортиб боряпти. Имконияти борлар уй сотиб олишса, баъзилари ер харид қилиб, ўз кучи билан иморат турғазишмокда. Бунга ҳам қурби етмаганлар шаҳар ҳокимлигига келиб, уйга навбатга туришмоқда. Шу сабабли "Ҳаммабоп уй-жой – 2020" давлат дастури бўйича шаҳарда қўпқаватли уйлар қурилмоқда. 

Биргина пудратчи – «Нури-Л-Тулебий» МЧБда юзга яқин қурувчи меҳнат қилаяпти. Қурилиш материаллари ва бошқа зарур жиҳозлар таъминотида ҳеч қандай муаммо йўқ. 

Ишчиларнинг ҳаракатига разм соламиз. Ғишт терувчиларнинг қўли-қўлига тегмайди. Ҳар бирининг ёрдамчиси, аникроғи, шогирди бор. Улар – амалиётни ўташга келган шаҳардаги ҳунар лицейи талабалари. Устага кўмаклашиш жараёнида ёшларнинг ўзлари хам иш ўрганишаяпти. Усталар тили билан айтганда, «кўзлари пишмокда». Бир гуруҳ ишчилар эса қоришма тайёрлашяпти. Мақсад – ишда узилиш бўлмасин.

– Ғиштни маҳаллий корхоналар етказиб беряпти. Сифати яхши. Пишиқ ғиштдан тиклан­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ган уйлар маҳаллий шарт-шароитимизга мос. У уйлар қишда илиқ, ёзда эса салқин бўлади. Ишни сифатли бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Қурувчиларнинг самарали ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бермокдамиз, – дейди корхона раҳбари В. Ким. 

   Мустақиллик куни арафасида бу уйларга навбатда турган  оилалар кўчиб келишади. Хонадонларда чақалоқлар йиғиси эшитилади, оналар бешик олдида ўтириб, аллалар айтишади. Бу уйларда Ватан, эл-юрт ишига камарбаста ёшлар вояга етишади. Бунга ишончимиз комил.

                                      

Б. ДЎСМАТОВА., 2019-10-03, 22:48 85
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.