26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ҚР ПРЕЗИДЕНТИ “ВАЛДАЙ” МУНОЗАРА МАЙДОНИДА

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Россиянинг Сочи шаҳрида анъанавий турда ўтказиладиган “Валдай” халқаро мунозара клубининг XVI пленар сессиясида иштирок этди. 

“Валдай” мунозара клубининг бу йилги майдони кенг. 5та мамлакатнинг раҳбари ва 30дан зиёд давлатдан йиғилган 140 таҳлилчи дунёвий сиё­сатдаги Шарқнинг ролини 4 кун да­вомида муҳокама қилишади.

– Келаси йилда Ер шаридаги ўр­­та синф аҳолисининг ярми Осиё вакиллари бўлади. Ҳозир дунёвий ишлаб чиқаришнинг 38 фоизи бепоён материкка тегишли. Ўтган йили да­ромади энг кўп 500та компаниянинг 210таси мана шу минтақадан чиқди. Осиёлик тадбиркорлар – рақамли технологиялар соҳасида етакчи. Шу сабабли, улкан қитъадаги мам­­ла­катлар дунёдаги ички ялпи маҳ­­­­су­­­­­­­лотнинг 50 фоизини таъмин­лайди, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

– Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятни юмшатиш борасидаги та­шаб­­­буслар давом этади. Айниқса, Осиёдаги ўзаро ҳаракатлар ҳамда ишонч чоралари кенгашининг тўла­­қонли халқаро ташкилотга айла­ни­­шига устуворлик берилади, – деди Президент.

– Хавфсизликка хавф солиб турган таҳдидларга қарши мажмуавий қа­рорлар қабул қилинмаса, Осиёнинг “иқтисодий мўъжизаси” бар­бод бўли­ши мумкин. Жамоавий ҳара­катларга киришмасак, “Осиёнинг фаровонлик асри” тўхтайди. Қозоғистон Осиё­даги ўзаро ҳаракат ҳамда ишонч чора­лари кенгаши ҳамда Европадаги хавф­сиз­лик ва ҳамкорлик ташкилотининг ше­риклигини йўлга қўйишни таклиф қилади, – деди ҚР Давлат раҳбари.

 

 

ҚозАхборот., 2019-10-07, 20:38 74
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.