26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ТУРКИСТОН – ЯШИЛ ШАҲАРГА АЙЛАНАДИ

ҚР Бош вазири Асқар Мамин  Элбоши Нурсултан Назарбаев ҳамда Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Туркистон вилоятини ривожлантириш ҳақидаги топшириқларини қандай бажарилаётганини би­лиш мақсадида иш сафари би­лан Туркистонга келди.

Бош вазир шаҳарни янги­лашнинг 1-босқичи доирасидаги ишлар боришини текширди, шунингдек, ижтимоий ва тари­хий-маданий аҳамиятга эга ин­шоот­лар: ҳокимлик, бош­қар­ма­­­лар ҳамда депар­таментлар имо­ратлари, медиа-марказ, “Нур-Султан” майдони, олим­пиада за­­­­­­­­­­­хиралари спорт мак­та­­­­­би, Аҳо­лига хизмат кўр­сатиш мар­­кази, мусиқа мактаби, аттрак­цион­лар­га эга шаҳар хиёбони, Никоҳ са­ройи, Ташриф маркази, Шарқ ҳам­моми, амфи­театр ва ша­ҳар Ар­батининг қури­лиши би­лан та­нишди.

Туркистон – келажакда яшил шаҳарга айланади. Шаҳар кўркига кўрк қўшиш мақ­садида кўплаб самарали ишлар олиб бо­рилмоқда. Вилоятга иш сафари билан келган Бош вазир А. Мамин ва минтақа раҳбари Ў. Шўкеев, Нуртас Ўндасинов номидаги хиёбонга дарахт кўчатларини ўт­­­­­­­­­қазиб, мамлакатимизнинг барча минта­қаларида ўтказиладиган экологик соат – янги республика акциясини бошлаб бердилар.

Туркистонда жазирамадан сақлайдиган “яшил белбоғ” яратишда туман ва шаҳар аҳли ҳам ҳашарга келиб, 220 минг туп кўчат экади. Халқда “Юз йиллигини ўйлаган одам кўчат ўтқазади” деган доно нақл  бор. “Эко соат!” республика акцияси доирасида бу ерда 20 туп каштан, 30 туп жўка ва 50 туп арча дарахтлари бўй чўзади.

– Мақсадимиз – ўзимиз яшаётган кўҳ­на Туркистонни кўкаламзорлаштириш, обод қилиш. Жануб минтақаси дарахт ўсти­ришга жуда қулай. Атрофимизни яшил ўрмонга ўраб, кўкаламзорлаштиришга барчамиз ҳисса қўшишимиз керак. Мана шундай ти­зимли иш натижасида соғлом авлод, пор­лоқ келажак қарор топади, – деди Ўмирзақ Естайули ушбу тадбирнинг муҳим­лигини таъкидларкан. 

Туркистон шаҳри атрофини кўкалам­зорлаштириш мақсадида бугунги кунгача 488 гектар ерга 203 496 туп дарахт кўчат­лари (қайрағоч, бодом, ўрик, терак, жийда) экилди. Шу билан бирга, бугунги кунда 2-босқич бўйича Арис-Туркистон канали бўйидаги ерлар шудгорланиб, дарахт кў­­­­чат­­­­­лари ўтқазилмоқда. Келгусида яшил бел­боққа экиладиган кўчатларни етиш­тириш мақсадида 300 гектар ерга кў­чатзор очиб, унинг 30 гектарига дарахт қаламчаларини қадаш ва 1212 гектар ерни шудгорлаб, 100 гектарига дарахт кўчатлари экилади. 

Бутун республика аҳамиятига эга тад­­­­­­­­­­­бир мобайнида мамлакатимизда 1 мил­лион туп дарахт кўчатини ўтқазиш мўлжалланмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати хабар қилади., 2019-10-07, 20:45 67
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.