26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳисобимизга қўш медаль қўшилди

Журналистлар орасида ўтаётган анъанавий спартакиаданинг тўртинчи куни алоқа ва ахборот воситалари ходимлари стол тенниси ва боулинг ўйинларида омадини синашди. Матбуотчилар мазкур спорт турларини яхши эгаллаганликларини намойиш этишди. 

“Уақыт” газетаси уюштирган стол тенниси мусобақасида мухбирларимиз Мунаввархон Фарҳодова барча рақибларини доғда қолдириб, чемпионликни қўлга киритса, Малика Элтоева бронза медалига эгалик қилди. Иккинчи ўрин “Оңтүстік Қазақстан” газетаси мухбири Баян Дарғўжинага насиб этди. Йигитлар орасида биринчи ўринни “Южный Казахстан” газетаси ходими Н. Мамиқов қўлга киритди, “Ернұр” корпорацияси вакили С. Ибрагимов – иккинчи, “Қазақстан-Шымкент” вакили 

Ў. Жўлдасбеков учинчи ўринни эгалладилар.

Боулинг мусобақасини “Қазақстан-Шымкент” телеканали уюштириб, унга “Мадлен”, “Бал-текстиль”, “Роял клуб” ва “Сапал Стандарт” компаниялари ҳомийлик қилди. 

Эркаклар орасида ўтган баҳсда “Ана тілі”газетасининг вилоятимиздаги махсус мухбири Нуршат Тўкен олтин медалга сазовор бўлди. “Жебе” босмахонаси ходими Асилбек Туйетаев – иккинчи, “Ернұр” корпорацияси вакили 

Т. Қулимбетов учинчи ўринни эгаллашди. Аёллар орасида эса “КТК” телеканалининг вилоятимиздаги махсус мухбири М. Низовкина – биринчи бўлди, “Қазақстан-Шымкент” телеканали ходимаси 

П. Биназар қизи – иккинчи, “Жебе” босмахонаси ходимаси Г. Байдаулетова учинчи ўрин билан кифояландилар. 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-06-16, 19:35 184
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.