26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ижтимоий ёрдамнинг янги кўриниши

Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, мамлакатимизда аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, кўп болали оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида кўнгил бўлинмоқди. Шундай бўлса-да, сўнгги йилларда содир бўлган дунёвий иқтисодий таназзул мамлакатимиз иқтисодига, шу жумладан, Қозоғистондаги аксар оилаларнинг турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатгани сир эмас. 

Баъзан эса ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг муддаосини кўзлаб қабулланган қарорлар шошма-шошарлик билан амалга оширилган ҳоллар ҳам кузатилди. 

Бугунги кунда ушбу соҳага масъул давлат ташкилотлари томонидан тегишли қарорлар қабулланмоқда. Шулар қаторида яқинда эълон қилинган манзилли ижтимоий ёрдамнинг янги шакли – уни оила аъзоларининг даромадларини инобатга олмасдан тайинланишини мисол тариқасида айтиш мумкин. Бу қадам – ғамхўрликнинг ҳаётий кўриниши бўлди.

Бу – биз, кўп фарзандли оналарга кўрсатилаётган ғамхўрлик нишонасидир ва бунинг учун, аввало, давлатимиз раҳбарларига, шунингдек, мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимларига ташаккуримизни изҳор этамиз. 

 

Ирисбуви ЭГАМБЕРДИЕВА, Қаҳрамон она. Сайрам даҳаси., 2019-10-08, 04:22 242
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.