26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўлкамизда “Хакатон” Хакерлик марафони ўтади

Қозоғистон Республикаси Президентининг “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” Мактубидаги иқтисодиётнинг жадаллаштирилган технологик янгиланиши ва “Рақамли Қозоғистон” давлат дастуридаги аҳоли билан бизнесга давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар оммабоплигини таъминлаш, ахборот алмашувини тезлатиш мақсадида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги томонидан оммавий очиқ танлов – “Хакатон” Хакерлик марафони уюштирилмоқда.

Июнь ойининг 19-20 саналарида ўтадиган тадбирга ІТ-соҳасининг турли даражадаги мутахассислари қатнашадилар.

Ахборот технологиялари соҳаси бўйича мутахассислар ва ўзига ишонган, талабчан, ўзгача фикрлаш қобилиятига эга кишиларнинг Хакатонда қатнашиши учун катта имконият туғилмоқда.

Истеъдод соҳибларига бериладиган совринлар жамғармаси ҳам мўмайгина. Биринчи ўрин учун – 1 миллион тенге, иккинчи ўрин учун – 500 минг тенге, учинчи ўрин учун 250 минг тенге пул мукофоти берилади. Қолган иштирокчилар ҳам эътибордан четда қолмай, махсус совғалар билан тақдирланади. Энг яхши янги ғояли лойиҳалар таҳлилчилар томонидан кўриб чиқилиб, грантлар бериш имконияти қараштирилган.

Қатнашишни хоҳловчилар оn-startup.кz сайти орқали рўйхатдан ўта оладилар.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-06-16, 19:37 645
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.