26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
АРИС, БИЗ БИРГАМИЗ!

Арис шаҳрида юз берган фавқулодда вази­ятдан сўнг, шаҳарни аслига келтириш ишларида республиканинг бошқа вилоятлари билан бир­галикда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шў­кеев раҳбарлигидаги жамоа ҳам жонбозлик кўр­сатди. Шаҳардаги уйлар, ижтимоий иншоотлар ва йўлларда олиб борилган қурилиш иш­ла­ри ҳамда шаҳарликларга кўрсатилган ёр­дам бўйича ахборотлар бевосита Президент на­зо­ра­тида бўл­ди. Республика миқёсида “Арис, биз бир­­­­­гамиз!” акцияси юқори даражада давом этди.

Бугун осойишта ва шинам шаҳарда ҳаёт бир маромда давом этмоқда.

Улбике Ўразалиева қўчасида истиқомат қилув­чи Тўрабековлар хонадонидамиз.

– Портлаш бўлган куни уйимизни ташлаб қоч­ганмиз. Эсимизни йиғиб олгач, бошпанамиз ёди­мизга тушди, – дейди оила соҳибаси Айман опа. – Шаҳарга киришга рухсат берилиб, қайтиб кел­ганда вайрона уйни кўриб, эсанкираб қолдик. “Уй” деб айтиш мумкин эмасди. Яратганга минг шукр. Бугун қурувчиларга миннатдорчиликдан бош­қа айтаримиз йўқ. Уйимизни тўла таъмирлаб, ян­­­гилаб беришди. Вақтида вилоят штабига бо­риб, бир неча марта алам устида айтмаган сў­зимиз қолмади. Вилоятнинг масъул вакиллари ва раҳбарларини ердан олиб, ерга солдик. Ҳозир бу­нинг учун қаттиқ хижолатдаман. Ўшанда уйи­миз шу кўйи қоладигандек бўлиб туюлганди. Қола­верса, режалаштириб қўйган тўйимиз бор эди. Бизга бу ташвишларнинг ҳаммасини кўтариш осон бўлмади. Нима қилишимизни билмай қолдик. Ҳозир эса, ён-атрофимизга қараб, барчасига шукр айтамиз, шаҳарни янгилашда қатнашган раҳ­барлардан тортиб қурувчиларгача минг раҳмат! Вақтида дилларини оғритиб айтган сўзларим учун  узр сўрайман.

Оила соҳиби Бауржан оғанинг айтишича, режа­ланган тўй кунигача тўкилиб қолган уй янгиланиб, аслига келтирилибди. 

– Янги уйда тўй ҳам ўтди. Бугунги кунимизга ет­казганига шукр. Бошдан кечирганларимиз ортда қолгани рост бўлсин. Муҳими – бирлигимиздан айрилмайлик. “Бир ёқадан бош чиқариб” Арис хал­қи­­­­­нинг оғир кунларида бизга ҳам моддий, ҳам маъна­вий ёрдам кўрсатган халқимга бошимизни эгиб таъзим қиламиз, – деди Бауржан аға.

 

 

Мухтабар УСМОНОВА тайёрлади., 2019-10-08, 21:27 701
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.