26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
МИЛЛАТ ЖОНКУЯРЛАРИНИ ЁДГА ОЛИБ

Вилоятимизда давлат ва жамоат арбоби Султанбек Қўжановнинг 125 йиллиги муносабати билан “Миллатини улуғлаган арбоб” тадбири бошланди. Сўзоқ ту­­­­­­­­­­­­манида бошланган тадбирда ту­­­­­­­­­­­ман ҳокими Салихан Пўлатов, ёзувчи, халқаро “Алаш” мукофоти соҳиби Мархабат Байғут, Nur Otan партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев, зиёлилар, туман аҳли қатнашди.

Мақсад – давлат ва жамоат арбо­би, устоз, олим, публицист С. Қўжа­новнинг ҳаёт йўлини ибрат қи­­­либ кўрсатиш. Тадбирда Сўзоқ ту­­манида С, Қўжанов номидаги 100 ўринли мак­табга тамал тоши, шу ер­да ўр­на­тил­ган ёдгорлик пойига гул­­­­­чамбар қў­йилди. 

–“Маънавий янгиланиш” дастури доирасида Nur Otan партияси ви­лоят филиалининг Сўзоқ, Тул­кибош туманлари ҳокимликлари билан бир­­галикда уюштирган тад­­бири дав­­лат ва жамоат арбоблари – Ту­рар Рисқулов ва Сул­танбек Қў­жа­новларнинг 125 йил­лигига ба­ғиш­ланди. Мазкур авто­сафарни ўт­­­­­­­­­­­казишдан асосий мақ­сад – қўш ар­боб­­­нинг шахсини кенг­­­роқ ўрганиш ва тарғиб қилиш, ҳам­юрт­лари­­­­­­­­миз­нинг маънавиятини юксал­тириш­дан ибо­рат, – деди тадбирда Б. Та­жибаев.

Султанбек Қўжановнинг ижти­моий-сиёсий фаолияти миллат учун, унинг келажаги учун хизмат қи­лиш­дан иборат бўлди. “Миллатини улуғ­лаган арбоб” тадбири доирасида Nur Otan партияси вилоят филиа­ли ва маданият бошқармаси ҳам­корликда “Ақсумбе – Ақсу-Жабағли” автосафарини уюштирди. Жамоат арбоблари, шоир-ёзувчилар, таниқ­­ли олимлардан ташкил топган ав­тосафар аъзолари икки кун давоми­да қўш арбоб туғилган жой­ларда уч­рашувлар ўтказиб, Қў­жанов ва Рис­қуловларнинг эзгу ишлари ҳақида батафсил гапириб бердилар. 

“Ақсумбе – Ақсу-Жабағли” авто­сафари Ақсу-Жабағлида давом этиб, Т. Рисқуловнинг 125 йиллигига ба­ғишланган “Миллат тарихидаги буюк шахс” тантанасига уланиб кетди.

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2019-10-08, 21:59 639
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.