26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ПОЙТАХТ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНМОҚДА

Нур-Султан шаҳар ҳокимлигида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тў­­­қаев раислигида пойтахтни яна­да ривожлантириш масала­ларига до­­­­ир мажлис ўтди.

ҚР Президенти бош ша­ҳар эли­мизнинг асосий ҳамда ўта му­­­­­ҳим лойиҳаси экани­ни айтиб, пой­­­тахт­­­нинг қатор муваф­­фақият­лари ва муаммо­­­ларига тўхталди.

– Нур-Султан шаҳрини янада ри­вожлантириб, янги довонларга олиб чиқиш – асосий вазифаларимиздан бири. Биринчидан, пойтахтнинг иқ­­­тисодиёти сўнгги йилларда бир­­­­­­­­мунча ривожланди. 21 йилда ич­ки минтақавий маҳсулот ҳажми тах­­­минан 5,5 бараварга ошди. Бунга қу­рилишни кучайтириш, бизнесни ривожлантириш ҳамда сармоя жалб қилиш туфайли эришилди. Шаҳар иқтисодиётига 9 трлн. тенгедан зи­ёд сармоя тортилиб, 2018 йили бюд­­­жетга 1,1 трлн. тенге тушди. Кичик ва ўрта бизнес аҳоли фаровонлигини оширишга имкон берди. Иккинчидан, шаҳар инфратузилмаси жадал ри­­­вожланиб бормоқда. Уй-жой ҳам­да йўл қурилиши, ижтимоий соҳа ин­фра­­­тузилмаси анча ривожланди. Нур-Султан шаҳри маданият ҳамда заковат марказига айланди. Учин­­­чидан, пойтахтимизда муҳим хал­қаро тадбирлар ва учрашувлар ўт­­­казилмоқда. Шаҳар халқаро марказ сифатида янада равнақ топаверади, – деди Давлат раҳбари.

Президент бошпана бериш ва қу­рилиш ишларининг сусайиб кет­­­га­нига эътибор қаратди.

– Шаҳарда 49та муаммоли ин­шоот бор. Уларнинг қурилиши ту­­­гатилишини улуш қўшган 13,5 минг киши тоқатсизлик билан кутиб ўти­рибди. Бу масалани ҳал қилишга 2018-2019 йиллари 40 млрд. тенге ажратилди. Бироқ, унинг 4,5 млрд. тенгесигина ўзлаштирилди. Ҳокимлик қўшимча яна 175 млрд. тенге сў­­­­­раяпти, – деди Давлат раҳбари. 

Қасим-Жўмарт Кемелули халқ­­­ни алдаб, пулини олиб, тақирга ўт­­­қазганларни қатъий жазолаш ке­­­раклигини таъкидлаб, Бош про­­­кура­­­тура ва Ички ишлар вазирлигига топшириқлар берди.

Давлат раҳбари пойтахт­­­лик­­­лар­­­­нинг ҳаётини иложи борича қу­­­лай­­­­­­­лаштириш лозимлигига тўхталиб, Нур-Султан – “тўрт томони тенг ша­­­­­ҳар” қоидаси асосида тараққий эти­шини айтди. Шунингдек, шаҳар инглиз тилида хизмат кўрсатиладиган халқаро марказ сифатида ҳам ри­­­­вожланиши керак. Пойтахтнинг жа­­­­дал юксалишида фуқаролар хавф­­­сизлигини таъминлаш ҳам жуда му­­­ҳимлигини қайд этган. Президент бу борада тегишли чоралар кўришни топширди.

Мажлисда Нур-Султан шаҳри ҳо­кими Алтай Кўлгинов, ҚР Индустрия ҳамда инфратузилмавий ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Қайирбек Ўскенбаев, “Астана” халқаро молия маркази бошқарувчиси Қай­­­рат Келимбетов, ҚР Президенти ёр­­­дам­­­чиси Аида Балабевалар маъруза қилдилар.

 

 

ҚозАхборот., 2019-10-10, 21:02 560
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.