26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
АРИС ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФА КАШФ ЭТМОҚДА

Бутун бир шаҳарни аслига келтириш мақсадида ҳамжиҳатликда олиб борилган тизимли ва натижали ишлар туфайли Арис шаҳри бор-йўғи 3 ой ичида янги қиёфага эга бўлди.

“Дўст бошга иш тушганда би­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­линади”, деганларидек, арисликлар бошига тушган кул­фатни бартараф этишда иштирок этган қурувчилар юртларига қайтишмоқда. Би­нобарин, шаҳарликларнинг уй-жойларини таъмирлаш, аслига келтириш ишлари бу­­­­­­­­­­­гун ҳам давом этмоқда. Бу­­­­нинг учун шаҳарни 17та мав­зега ажратиб олган бошқа ви­­лоятлар ўзларига тегишли ҳу­­­­дудлардаги  қурилиш билан астойдил шуғулланди. 

Портлаш натижасида 8 минг­­­­дан зиёд уйнинг 7634таси за­рар кўрган бўлса, тек­­ши­риш-таҳлил ишларидан сўнг, яшашга яроқсиз 474та уй пой­деворидан бошлаб, қайта қурилди. Ҳозирда 100дан зи­ёд уйда қурилиш ишлари да­вом этмоқда. Шаҳардаги ин­фратузилмани созлаш на­ти­жасида Арис шаҳрининг ка­­­нализация тармоқлари тў­­­­­лиқ таъмирланиб, авто­­­­­­­­мат­­­­лаштирилди. Вайрон бўлган кўчалар ҳам янги­­­­лан­ди. 16та кўчада пиё­да­­лар йў­­­­­­­­­лакларини қуриш иш­лари якунланиб, чироқлар ўр­на­тил­­­­­­­­­­моқда. Хайрия жам­ғар­маси маблағи ҳисобидан қад кўтарган 100та оилага мўл­жалланган 50та икки квар­тирали коттеж жойлашган янги кичик туманда уйлар битиш арафасида турибди. 

Арис шаҳридаги қурилиш майдонларида жами 134та қурилиш компанияси фаолият юритиб, 3,8 мингдан зиёд иш­­­­­­­­­­­­чи ҳамда 200дан кўпроқ мах­­сус техника жалб қилинди.

Арисда 68та ижтимоий иншоот жойлашган (таълим, соғликни сақлаш ҳамда спорт муассасалари) бўлиб, улардан 64таси тўла таъмирлашни ҳам­да 4таси бутунлай қайта қу­ришни талаб қилади. Фав­қулоддаги офатдан анча кат­та талафот кўрган “Арис-1” те­мир йўл вокзали тўлиқ таъ­­­мир­­ланиб, вокзал қошида ян­­ги хиёбон барпо этилди. 16та мактаб тўлиқ янгиланиб, таълим муассасаларида маж­­­­­­­­­­лислар зали, спорт майдон­­чалари таъмирланди, ро­бо­­­­­­­­тотехника ясаш кабинетла­ри ҳам очилди. Мазкур мак­таблар замонавий жиҳоз­­лар билан таъминланиб, ком­пьютер, физика-кимё ка­­­­­­­би­нетлари ва интерактив тах­та ҳамда ўқувчиларни меҳ­натга ўргатадиган махсус ка­­­­­бинетлар талабга мувофиқ ҳо­латга келтирилди.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-10-10, 21:13 92
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.