26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Головкин ва Канело: ким кучли?

Жорий йил 16 сентябрь куни Головкин ҳамда Канело ўртасида беллашув ўтади.

Бу икки боксчи ҳам ўз вазн тоифасида жаҳон чемпионлари. Головкин бугунги кунгача мағлубият нима эканлигини билмай келяпти. У 37 марта рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган, 33 тасини нокаут билан тугатган. Унинг энг узоқ вақтга чўзилган жанги Жейкобс билан бўлган. Головкин шу пайтгача рақибларини бирор марта ҳам 12 раундгача етказмаганди. Бу анъанага Жейкобс якун ясади. Головкин ўтказган жангларнинг кўпчилигини 7 раундга қадар нокаут билан тугатган. Жейкобснинг Головкинни ҳар томонлама ўрганганлиги ва унга муносиб қаршилик кўрсата олганига сизу биз гувоҳ бўлганмиз. 

Ҳамюртимизнинг навбатдаги рақиби жуда ҳам кучли ва етарли тажрибага эга. Сауль Алварез Канело 41 учрашувни 39 ғалаба, битта дуранг, 34 нокаут билан тугатган ва бир марта мағлубиятга учраган. У 2013 йил 14 сентябрь куни Флойд Мейвезордан ютилиб қолди. Головкин ҳамда Канело ўртасида бўладиган баҳсда кўпчилик ҳамюрт боксчининг қўли баланд келишини тахмин қилмоқда. Чунки, юқорида қайд этганимиздек, у ҳали мағлубиятга учрамаган, ҳатто, дуранг натижа ҳам қайд этмаган. Унинг энг устун томонларидан бири, рақибини 7- раундга етказмай, нокаутга учратиши. Сиз ушбу жангда қайси бир боксчининг имкониятлари юқори деб ўйлайсиз? 

Сауль Алварез www.sports.kz сайтига берган интервьюсида Головкин ҳақида шундай деган: “Мен рақибим Геннадий Головкиннинг жуда катта кучга эга эканлигини биламан, унинг зарбалари жуда ҳам кучли ва оғир. Мен уларга жиддий тайёргарлик кўраяпман”.

 

.

 

Шаҳбоз ИРИСМАТОВ, 2017-06-16, 19:39 205
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.