26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЯПОНИЯ ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Япониянинг Қозоғистондаги Фавқу­­лодда ва Мухтор Элчиси жаноб Тацухико Касаи ва Kawasaki ҳамда  Marubeni ком­­­панияларининг вакилларини қабул қилди. Учрашувда томонлар икки ёқлама муно­­­­­сабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Минтақа раҳбарининг айти­шича, Япония Қозоғистон Рес­публикаси ҳамда Туркистон ви­­­лояти учун аҳамиятга эга стра­­тегик ҳамкорлардан бири. Кун­чиқар мамлакатидан мин­тақага катта миқдорда гербицид­лар олиб келинади. 

– Туркис­тон вилояти би­лан Япония ўрта­сида ўзаро са­ма­ра­ли ишлаб чи­­қариш, савдо-иқти­содий ҳам­­­да сармоявий шерикликни ку­­­­чайтириш учун катта имко­ният­­­лар мавжудлигига ишо­наман. Биз қўшма лойиҳа­ларни амалга оширишни қўл­лаб-қув­ватлашга тайёрмиз, – де­ди Ўмирзақ Шў­кеев. 

Шу билан бирга, вилоят ҳо­­­­ки­­­­ми Туркистон минтақасининг ту­­­ризм ва агросаноат соҳасидаги юқори салоҳиятини таъкидлаб ўтди. Келгусида хорижликлар  билан умумий мақсадларимиз бирлашган лойиҳаларни амалга оширишга Қозоғистон ҳамда Япония компанияларни жалб этилиши мумкин.

Kawasaki компанияси Тур­кистон шаҳрида 50мМвт буғ-газ электр станциясини қу­риш лойиҳасига ўз техно­ло­гия­си­ни таклиф этди. Ўз нав­ба­­ти­да вилоят ҳокими Япо­ния маҳ­сулоти сифатини юқори баҳола­шини билдирди. Нав­бат­да­ги танловларда қатна­шиш­га так­лиф этиб, омад тилади.

Айтиш жоизки, жорий йил­нинг 8 ойи натижаларига кўра,  вилоятимизга Япониядан уму­мий қиймати 513 минг АҚШ долларини ташкил қиладиган товарлар импорт қилин­ган. 

Уларнинг кўпчилиги авто­мо­биллар ва уларнинг эҳтиёт қисм­лари, гербицидлар ва электр асбоблари. Қозоғистонда ҳозир­нинг ўзида япон сармоаяси иш­тирокида нефть ва газ, метал­­­лургия, молия, тоғ-кон саноати, автомобилларнинг улгуржи сав­доси, электр алоқа, ёғоч тай­­ёрлаш ва логистика каби соҳа­ларда 80га яқин корхона фао­лият юритади.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-10-10, 21:35 81
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.