26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
КУН ТАРТИБИДА – МАНЗИЛЛИ ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ

Бугунги куннинг яна бир дол­­­­зарб мавзуси – аҳолининг кам таъ­­­­­минланган қатламларига дав­­­­­­лат томонидан тўланадиган ман­­­­зилли ижтимоий ёрдамни тайин­лаш тартибининг ўз­гаргани.

Мазкур янгиликнинг мазмун-моҳиятига, унинг атрофида бў­­­­­­­­­­лаётган турли фикрларга ой­­­­­­­­­­дин­лик кири­тиш мақсадида ушбу мақолани тай­­­ёрладик.

Нега амалдаги қоидалар ўзгарди?

Маълумки, Қозоғистон Рес­публикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев жорий йил июль ойида манзилли ижтимоий ёр­дамни тайинлашдаги фириб­гарликларни бартараф этиш­ни топширди. 

Президент буй­­­­­­­­­­руғидан кейин Меҳнат ва иж­­ти­моий муҳофаза вазирлиги дав­латнинг ушбу мададига нис­­батан янгича та­лаблар ву­­­­жудга келганини анг­­­­­лаб, янги қоидалар ишлаб чиқ­­­ди. 

Мазкур янги тартиб 7 октябрь куни ҚР Ҳукуматида ўтган маж­лисда кенг жамоатчиликка ошкор этил­ди. Бу сафар давлат пух­­­­­­­­­­та­роқ меъёрий ҳужжат тай­ёр­лашга муваффақ бўлди. Ав­вал­ги нусханинг қатор фириб­гарликларга замин яратгани ҳеч кимга сир эмас. Бу нафақа тури, айтиш керакки, давлат бюджетига кўп зиён етказди.

Вазир нима деди?

Қонун лойиҳасига ман­зил­ли ижтимоий ёрдам (МИЁ) тайинлашнинг самара­дорли­гини таъминлаш учун тўртта янги қоида киритилди.

1. 4 ва ундан ортиқ балоғат ёшига етмаган фарзандларга эга кўп болали оилаларга давлат нафақасини жорий этиш, яъни оиладаги бола сони қанча бўлишидан қатъиназар, ҳар бирига 42500 тенгедан 73375 тенгегача миқдорда та­бақалаштирилган тўлов тў­лаш. Эндиликда болаларга тў­ланадиган 20789 тенге миқ­доридаги МИЁ бекор қилинади.

2. Оила аъзоларининг жон бо­шига чаққандаги ўртача да­ро­мади миқдорини ҳамда мин­тақаларда қашшоқлик чега­ра­сини аниқлаш учун МИЁ  чо­рак сайин тайинланади, ой са­йин тўлаб борилади.

3. Оиланинг ишга лаё­қатли аъзолари МИЁ тайин­ланиши­даги қатъий шартларга кўнма­са, бандликни таъминлаш учун таклиф этилган чора-тад­бир­ларни рад этса, бутун оила­га МИЁ тайинланмайди.

4. Кам таъминланган оила­­­­лар­нинг фарзандларига кафо­лат­ланган ижтимоий пакет жо­рий этилади:

- болаларнинг 1-тоифаси (6 ёшгача бўлган) овқат, гигие­на воситалари ва таълим хиз­мат­лари билан таъмин­ланади;

- болаларнинг 2-тоифаси (6-18 ёш) мактабда бепул ис­сиқ овқат, кунига жамоат транс­портида бепул қатнов, дав­лат ҳисобидан мактаб фор­ма­си, ўқув қуроллари билан таъ­мин­ланади.

Меҳнат ва ижтимоий му­ҳо­­­­фаза вазири Биржан Нурим­­­­бетовнинг айтишича, ушбу чо­ралар кўп болали ои­ла­­­­­­­­­­ларнинг мавқеини оши­риб, давлат ма­­­­дадининг изчил­ли­гини таъ­мин­­лайди.      

Қанча одам МИЁ олади?

Айни вақтда республикада 1,3 млн. бола МИЁ олувчи ҳи­­собланади. Уларнинг 62 фоизи серфарзанд, яъни 4 ва ун­дан ортиқ болаларга эга ои­­­­­­­­лаларда истиқомат қилади. 2019 йилда МИЁ тўлови учун бюд­­­­­­жетдан 206,2 млрд. тенге кўз­­­­­­­­­­ланган. Жорий йилнинг 9 ойи ичи­да 146,4 млрд. тенге (71%) сарф­­­­­­ланди.

Вазир Б. Нуримбетовнинг айтишича, ҳозир 306 минг оила ёки 1,6 миллион одам МИЁ олса, янги қонун кучга кир­гандан сўнг МИЁ олувчилар со­ни камаяди.  

 

 

 

 

Н. МАВЛОНОВА тайёрлади., 2019-10-10, 21:38 96
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.