26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ТАРИХИЙ БИНО ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТАДИ

“Қозоғистон темирйўли МК” ҲЖ раиси Сауат Минбаев Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан бирга Арис шаҳрининг муҳим объектларидан бири – темирйўл вокзалида бўлди, Арис темирйўл станциясидаги транспорт инфра­­­­­тузилмаси иншоотларини аслига келтириш ишлари билан танишди.

Таъкидлаш жоизки, бу ердаги барча ишлар белгиланган муддатда тугатилган. Портлаш оқибатида темирйўл станцияси атрофида жойлашган 60дан зиёд хизмат-техника биноси, уй-жойлар зарарланган эди. Қисқа вақтда тарихий темирйўл вокзали тўлиқ таъмирланиб, янги қиёфа касб этди. 

Шаҳардаги тарихий ва муҳим аҳамиятга эга мураккаб қурилишни “Самруқ-Қазина” миллий фаровонлик жамғармаси амалга оширди. Арис – Марказий Осиё дарвозаси, тўрт томондан келадиган йўллар туташган темирйўлчилар шаҳарчасидир. Бу ердаги аҳолининг аксарият қисми шу соҳада меҳнат қилади. 

Жорий йилда Арис шаҳридаги 1-темирйўл вокзали қурилганига 115 йил бўлади. Олиб борилган ишлар натижасида пойдевори 1904 йилда қўйилган тарихий бинонинг ички ва ташқи қисми бутунлай янгиланди. Энг асосийси, бинонинг тарихий қиёфаси сақлаб қолинди. У келажак авлодга очиқ музей вазифасини ўтаб, мозийдан садо бериб туради.

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-10-14, 20:48 461
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.