26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қ. ТЎҚАЕВ: “ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЯНГИ ҒОЯЛАР, ЯНГИ ҲАРАКАТЛАР ЛОЗИМ”

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида иқтисодий масалаларга доир кенгаш ўтди. Унда элимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш натижалари ҳамда режаланган ишларнинг ижроси, молия-кредит сиёсатини амалга ошириш, манзилли ижтимоий ёрдам ислоҳоти, ижтимоий ривожланиш ҳамда бандлик масалалари муҳокама қилинди.

Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг айтишича, умуман, эли­­­­­миз­даги макроиқтисодий аҳвол барқарор, Қозоғистонни иж­­­­­­­­­­­­­тимоий-иқ­тисодий ри­вож­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лантириш кўр­сат­кич­­лари­­­­­­нинг жўшқинлиги ижобий на­­­тижа бермоқда. Би­роқ ма­ҳаллий иқтисодиётни ди­вер­си­­­­­фика­циялаш, самарали банд­лик, аҳоли даромадини оши­­риш, ижтимоий ёрдамнинг ҳам­­­мабоплиги каби маса­­­лалар ҳали тўла ечимини топмади. Давлат раҳбари дунё миқё­сидаги аҳволни назарга олиб, элнинг макроиқтисодий, мо­лиявий ҳамда ижтимоий бар­қарорлигини сақлашга доир мажмуавий тадбирлар тай­ёрлашни топширди.

– Меҳнат унумдорлигини камида 1,7 бараварга кў­та­риш ҳамда қайта ишланган ма­­­­­­­ҳаллий маҳсулот экс­портини имкон қадар оширишга ус­­­­­­­ту­вор берилиши лозим. Ҳу­кумат тайёр маҳсулот экс­пор­тини 2022 йилда – 1,5, 2025 йили – 2 бараварга ошириши лозим, – деди Президент.

Давлат раҳбари Миллий жамғармадан бериладиган трансфертларни аста-секин камайтириш лозимлигини, за­ру­рият туғилгандагина му­ро­­­жаат қилиш кераклигини таъ­кид­лади.  Шунингдек, 2030 йил­гача пул-кредит сиёсати Стра­тегиясини ишлаб чиқиш ҳамда ягона уй-жой сиёсатини амалга ошириш масаласини ҳам эътибордан четда қолдир­масликни топширди.

Кенгаш якунида Президент асосий устуворлар ва қабул қилинган қарорлар ўз дара­жасида амалга ошса, иқти­содий ўсиш суръати ва си­фатни оширишга, шу­нинг­дек, аҳоли фаровонлигини юксалтириш имконият бери­лишини таъкидлади.

 

Akorda.kz, 2019-10-17, 03:51 89
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.