26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бир чанғароқ остида

18 октябрь – Маънавий тотувлик куни      

Туркистон шаҳридаги «Па­расат» истироҳат бо­ғида ви­­лоят ижтимоий ривож­ланиш бош­қармаси ташкилот­чили­­­­­­­­­­гида Маънавий то­тув­лик ку­­­­нига бағишланган байрам тад­бири ўтди. 

Вилоятимизнинг барча ту­ман ва шаҳарларидан келган имомлар, турли диний кон­фессиялар вакил­лари, шунинг­дек, Туркистон вилояти бўйича вакил имоми Ақтамберди Му­сабек ва Шимкент Епархия­сининг Туркистон шаҳридаги Свято-Никольский черкови етакчиси Виталий Алек­­­­­­­­­­­санд­ро­вич Смоля­новлар бир­галикда миллий ўтовни тиклаб, керага­ларини қадади. 

Вилоят ҳокимининг ўрин­босари Сакен Қалқаманов тад­бир иштирокчиларини мубо­ракбод этиб, қозоқ халқи азалдан тинчлик, тотувликни эъзозлаб кел­­­ганлигини, бу хусусият бугун ҳам давом этиб  кела­ётганлигини таъкидлади. 1992 йили 18 ок­тябрда Алматида ўтган Бутун­­­жаҳон маънавий тотувлик кон­грессининг биринчи сессияси иш­тирокчилари октябрнинг 18-са­насини Маънавий тотувлик ку­ни деб эълон қилишга даъват эт­ган манифест қабуллади. Ма­­­на шундан буён ушбу сана то­тувлик тантанаси сифатида нишонланади. 

Барча иштирокчиларга С. Қалқаманов ташаккур­­номалар ва эсдалик совғалар топширди. Сўнгра барча биргаликда бир чанғароқ остида байрам дас­­­­­турхони атрофида тамадди қил­ди. Бирлигимиз мустаҳкам бўл­син!

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ., 2019-10-17, 04:09 100
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.