26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган кенгайтирилган девон йиғилишида бир қанча муҳим масалалар кўриб чиқилди. Даставвал Арис шаҳрида бажарилаётган қу­­­­­­­­­­­­рилиш ишлари, йўл, канализация тар­­­­­­моқларини янгилашга оид сўнгги маълумотлар ҳамда 2020 йилдан бошлаб мамлакатимизда жорий этиладиган манзилли ижтимоий ёр­­­­­­­­­­­­­­­­дамнинг янги усуллари муҳокама қи­­­­­­­­­­­линди. Шунингдек, Туркистон шаҳ­­рини кўкаламзорлаштириш ва ободон­­­­лаштириш ишлари ҳақида ҳам маълумот берилди. 

Арис шаҳрида олиб борилаётган қури­лиш ва таъмирлаш ишлари ниҳоясига етиш арафасида турибди, дейилди маж­лис давомида. 

Туркистон шаҳри кўкаламзорлаштириш мақсадида Арис тажрибаси асосида 16та мавзега ажратилган. Бугунги кунда қу­дуқлар қазилиб, замонавий янги бе­катлар очилиб, кўчатлар ўтқазилиб, курсилар ўрнатилмоқда. Шунингдек, йўлаклар ва велосипед йўлларини ётқизиш ҳам жадал тус олган. 

Йиғилишда манзилли ижтимоий ёр­­­­­­­­дамнинг тўланишига оид сўнгги маълу­­­­­­­­­­­­­­­­мотлар эълон қилинди. Бу бора­да, да­ро­мадини яшириш, хусусий бизнесининг бўлиши ҳамда МИЁ олиш шарт­­ларини бузиш каби 18 мингдан зиёд нуқсон аниқ­ланган. Бурун тайинланган МИЁни қайта ҳисоблаб, уларни бериш тўхтатилди (4,2 минг оилага МИЁ рад этилди, 3,1 минг оилага вақтинча тўхтатилди, 7,3 минг оилага қайта ҳисобланди) ва ор­тиқ тўланган 650 млн. тенгенинг 38,8 млн. тенгеси қайтарилди. Киритилган ўзгаришлар фирибгарларга қарши ку­рашда, ижтимоий ёрдам тайинлашда адолатнинг таъминланиши ва меҳнатга рағбатлантиришга йўналтирилган.

 Шу мақсадда 7 миллион қозоғистонлик ои­лага (18,5 млн. одам) ижтимоий ха­рита ясалди. Автоматлаштирилган ре­жимда ишловчи электрон ижтимоий харита оиланинг турмуш даражасини белгилайди. Бу оиланинг заиф жиҳат­ларини аниқ­лашга, превентив чораларни қўллашга ҳамда маҳаллий даражадаги ижтимоий сиёсатнинг самарадорлигини оширишга имкон беради.

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати хабар қилади., 2019-10-17, 04:14 96
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.