26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Алпомишлар афсона эмас

Вилоят ҳоки­ми­нинг ўрин­бо­са­ри Сакен Қал­­­­­­­­­­­қа­манов хал­қаро спорт мусо­бақа­­лари­нинг сов­рин­дорлари ва улар­­нинг мураб­бий­лари билан уч­рашди. 

Унда самбодан ҚРда хизмат кўр­сатган му­­­­­­­­­­раббий, чем­пионатининг икки карра жа­ҳон чемпиони Аб­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дисадиқ Хали­ла­ев, боксдан олий тои­фали му­раббий Алмас Қуат­беков, дзю­додан олий тои­фа­ли му­раб­бий, халқаро да­ра­жа­даги спорт ус­таси Ма­ди Қу­­­римбаев қатнашди.

Жорий йилнинг октябрь ойи­да Улан-Удэ шаҳрида ўтган бокс­­дан аёллар орасидаги жа­­­­ҳон чемпионатида ҳам­юрти­миз Дина Исламбекова бронза медални қўлга кирит­ди. Шу­нингдек, яқинда Алмати шаҳ­рида уюштирилган дзю­­­додан ўсмирлар орасидаги жа­ҳон чем­пионатида Айдар Ара­пов брон­за медалга эгалик қилди. Тош­кент шаҳрида 11-14 октябрь кун­лари ўтган сам­бо бўйича му­со­бақаларда Тур­кис­тон вилояти спортчилари 1та кумуш ва 2та брон­за ме­­­далга эгалик қилишди. Шун­дай қи­либ, вилоятимизнинг беш на­­фар спортчиси халқаро му­­­со­бақаларда шоҳсупадан жой эгал­­­­лашди. 

Вилоят ҳокимининг ўрин­бо­сари спортчиларни улкан ютуқ билан табрик­лаб, мин­та­қада соҳани ри­­вожлан­тириш­га қа­ра­тилган иш­­­ларга тўх­талди.

– Спорт – соғлик гарови. Со­­ҳага эъти­­бор ҳеч қачон су­­сай­май­ди. Сўнгги йил­ларда минта­­­­­­­­­­­қамизда замонавий спорт ин­­­­­­­­­­­­­шоотлари бўй кўтарди. Биз спорт­­­­­­ни доимо қўллаймиз. Ол­­дин­даги мусобақаларда ҳам му­­­­­­ваф­фақиятли иштирок этиб, ви­­лоя­тимиз довруғини ёйи­­­шин­гизга тилакдошмиз. Юр­тимиз келажаги – сиз каби ёш­лар қў­лида! – де­­­­ди С. Қалқа­­манов.

Учрашувда ёш спортчиларга Туркис­тон вилояти ҳокими но­­­мидан эсдалик совғалар топши­рилди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати хабар қилади., 2019-10-17, 04:18 146
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.