26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
БОЖХОНА БЕКАТЛАРИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

Туркистон вилоят давлат даромадлари департаменти че­га­­­­­­ралараро божхона бекатлари ҳудудини кенгайтириш,  тех­ник жиҳатдан қайта тиклаш ҳамда ўтказиш қувватини оши­риш ишларини олиб бормоқда. Буни вилоят минтақавий коммуникациялар хизматининг сайёр брифингида депар­таментнинг матбуот котиби Баян Тулғабаева маълум қилди.

ҚР Бош вазирининг 2016 йил 30 апрелдаги 32-сонли қа­рори доирасида Божхона расмиятла­рини содда­лаш­тириш­га доир чора-тад­бир­лар режа­сига му­во­фиқ, минта­қадаги айрим бож­­­хона постларида қу­рилиш-таъмир­лаш ишлари олиб борил­моқда.

– Жорий йилнинг июль ойи­да Туркистон вилояти Ке­лес ту­ма­нидаги транзит аҳа­мия­тига эга “Бауржан Қўнисбаев” божхона бекатини қайта қу­риш ишлари бошланган эди. Ушбу бекат ишга туширилгач, автомашиналарнинг кириб-чи­қиш йўлаклари 2тадан 6та­гача (3та кириш, 3та чиқиш йўналиши) кўпайтирилиб, тек­шириб-ўтказиш ишлари тез­лашади ҳамда товар ташувчи автотранспортнинг ўтиш сони 200дан 1000тагача етади. Режа бўйича қурилиш 2020 йил  май ойида тугатилиши керак, – деди Баян Тилеген қизи.

Сайёр брифингда Сариоғоч туманида жойлашган “Жибек жўли” божхона бекатидаги жо­рий таъмирлаш ишлари та­ништирилди. Жорий йил ок­тябрь ойининг бошида бош­ланган пардозлаш иш­лари ой охирига қадар якун­лана­ди. 

Божхона бе­катидаги ин­шо­­­­отларда юрити­лаётган қу­ри­­лиш ишлари фуқаро­ларга қулай шароит яратиш мақсадида амал­­га оши­­­рил­­­моқда.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати хабар қилади., 2019-10-17, 04:24 113
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.