26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Туркистон вилоятига келган “Самұрық -Қазына” МФЖ” ҲЖ Бошқаруви раиси Ахметжан Есимов вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан бирга Арис ва Туркистон шаҳарларидаги қурилиш иншоотларини айланиб чиқди. А. Есимов, аввало, жамғарма маблағи эвазига тўкис таъмирдан ўтган “Ақнұр” болалар боғчасида бўлиб, кичкинтойлар билан суҳбатлашди. 65 йил илгари ғишти қаланган иморат анча талафот кўрган. Шундан сўнг Қаҳрамонлар хиёбонидан пиёда ўтиб, Арис шаҳри оқсоқоллари билан учрашди. Маҳаллий кексалар ўз миннатдорчиликларини билдириб, оқ фотиҳаларини бердилар.

– Қурилиш сифатини ис­теъмолчи би­лади. Асо­сийси – халқ ризолиги. Бу­лар­­­­­нинг ҳаммаси ишнинг кў­зини топган, бош­қарувчи раҳ­барларингиз туфайли амал­га оширилмоқда, – деди “Самұрық-Қазына” ҲЖ Бош­қаруви раиси Ахметжан Еси­мов учрашув чоғида. 

Шунингдек, Ўмирзақ Шў­кеев ва Ахмет­жан Есимов тў­лиқ янгиланган те­мир­йўл­да бўлиб, мураккаб таъмир си­фатини текширдилар. Арис­­­­­ликлар минтақа раҳ­ба­ри “Самұрық-Қазына” ҲЖ Бош­қаруви раисини 1200 ўрин­ли янги стадионда ўта­диган футбол бел­лашуви арафасида қарши олдилар. Ўмирзақ Шўкеев ва Ах­­­метжан Есимов ёш спортчилар билан бир­га футбол майдонида тўп тепиб, ўйин­ни очиб бердилар.

Айтиш жоизки, “Самұрық-Қазына” жам­ғармаси шаҳардаги 68та иншоотни аслига келтиришда ёр­дам бериб, 53та таълим, 8та соғликни сақ­лаш муас­сасаси, 4та спорт иншооти, 3та жамоат жойини тўкис таъмир­дан ўт­казди. 16та мак­таб янги жи­ҳозлар билан таъминланди. 

Бугунги кунда 64та иншоот халқ эзгули­­гига топширилди. Яна 4та иншоотнинг қу­­ри­лиши олиб борилмоқда. Туркистон шаҳ­­­ридаги 7та ижтимоий лойиҳа ҳам жам­­­­­­­­­­­­­­ғарма қўлловида. Уларнинг қурилиши би­­­лан танишган “Самұрық-Қазына” раиси Ўқув­чилар саройи, 7000 ўринли ста­­­дион, Кон­гресс маркази, Х. А. Яссавий музейи ва амфи­театрда бўлди.

Ахметжан Есимов ва Ўмирзақ Шўкеев ҳамкорлик ҳақидаги меморандумга қўл қўй­ди­лар. Унга Тур­кистон вилоятини газ­лаш­тириш, энер­гетика мажмуаси ва элек­­трон савдо ва почта тизимини ривож­лантириш, ах­борот-коммуникация инфра­­­тузилмасини ривожлантириш, Smart Citi­ни тараққий эттириш ҳамда вилоятда ижтимоий иншоотларни қуриш каби 9та йўналиш киради. Лойиҳа Арис ҳамда Туркистон шаҳарларини сервис намуна бўйича ривожлантиришга мўлжалланган. 

Ўша дастур доирасида Жамғарма Тур­кистон вилоятидаги 97та мактаб ва ка­салхонагача толали оптик-алоқа тармоғи ҳамда радиотармоқлар қуришни ва Арис шаҳридаги 12та мактаб, 2та касалхона, 2та болалар боғчасида 400та видеоназорат камерасини ҳамда 50 WiFi нуқтасини ташкиллаштирилишини таъминлайди. Бун­дан ташқари минтақадаги энергетика маж­муасининг тараққиёти муҳокама қи­линди. Яқинда қуввати 220кВ янги ёрдамчи стан­ция қурилиши амалга оширилади, ун­га маҳаллий қуввати 110кВ кучланишли электр  тармоғи уланади.

– Бу тайёрланган меморандум кел­гусида минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ва аҳолининг турмуш тарзини ях­шилашга ўз таъсирини кўрсатади деб ишо­намиз, – деди Ўмирзақ Шўкеев.

Меморандумнинг асосий қисми сотиб олиш масаласига, аниқроқ қилиб айтганда, импорт алмаштириш ҳамда ма­ҳал­лий қамровни ривожлантиришга қа­ра­тил­ган. Жамғарма узоқ муддатли шарт­но­­­­­малар тузиш орқали Туркистон ви­лоя­тида янги корхоналар қуришни кўзда ту­тадиган лойиҳаларни қўллаб-қув­ват­лай­ди. Ҳокимлик ўз томонидан янги иш­лаб чиқариш корхоналарини қуришга оид лойиҳаларнинг сараланишини таъмин­лайди. 

Шу билан бирга, томонлар Тур­кистон вилояти ижтимоий соҳасининг ма­сала­­ларини муҳокама қилдилар. Жам­ғарма БЦПга чалинган болаларни соғ­лом­лаш­тириш борасидаги ижтимоий ма­са­лаларни ҳал этишга, инклюзияни қўл­лаш кабинетларини моддий-техникавий жи­ҳозлашга, соғлом турмуш тарзи ва спорт­ни оммалаштиришга молиявий қўл­лов кўрсатади. 

 

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-10-19, 04:43 118
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.