26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Долзарб масалалар кўтарилди

* Халқ билан мулоқот

Президент Қ. Тўқаев томонидан амалга оширилаётган ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар оддий одамларнинг ҳаётини тубдан ўзгартирмоқда. Йиллар давомида ечимини топмаган муаммолар аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот туфайли ҳал қилинмоқда. Вилоят ҳокимининг жамоатчилик қабулхонаси бунда катта ўрин тутади.  Яқинда вилоят раҳбари Ў. Шўкеев қабулида бўлган мақтаараллик оқсоқол Елемес Сабиров жануб аҳолиси учун муҳим бўлган долзарб муаммоларни кўтарди.

– Авваламбор, анчадан буён айтилиб келаётгани билан ҳануз ечимини топмаган долзарб му­аммо – пахта хўжалигида за­­­­­­­­ҳарли химикатларни қўллашга барҳам бериб, ўрнига био­усул­ларни қўллаш ма­са­ласини ҳо­кимга айтдим. Маъ­лумки, бу­гунги кунда пахта­­корлар заҳар­ли кимёвий мод­­­­да­ларни бозор­дан сотиб олиб, экинга сепишади. Уни ким ва қачон олиб келишини биров билса, биров билмайди. Қолаверса, савдо ўринларида сотилаётган бундай кимёвий маҳсулотларнинг за­рарли оқи­батларини нега ҳеч ким тек­­­­шир­майди, нега уларнинг ом­­мавий равишда, ҳаммабоп соти­лиши тақиқланмайди, деган масалалар мени қийнайди, – дейди Мақтаарал туманининг фахрий фуқароси, ҚР қишлоқ хўжалиги аълочиси.

Унинг айтишича, бундай маҳ­сулотни бозорда очиқ турда со­­тиш асло мумкин эмас. Кейин ҳозирги вақтда ҳам кимёвий ўғит, ҳам биоусулдан бирдек фой­даланишмоқда, бу – но­тўғри. Заҳарлиси туфайли биологик соф усул нобуд бўлмоқда. У мазкур масала юзасидан Қиш­лоқ хўжалиги вазирлигига, шу пайтдаги Парламент депу­тат­­­­­­­лари: Қуаниш Айтаханов, Али Бектаев, Бақитжан Ертаев­лар қабулига кириб, Ўсимлик­шуносликни муҳофаза қилиш институти филиалини тумандаги пахтачилик институти таркибида очиб, унга бюджетдан маблағ бў­линишига эришган. Лекин те­гишли қўллов бўлмагач,  у яна ёпи­либ қолган.  

Оқсоқол вилоят ҳокими қа­булида бундан бошқа яна 5та масалани кўндаланг қўйиб, улар­нинг ечими учун ёрдам сў­ради.

Юқоридаги пахтачиликда за­­­ҳарли химикатлардан фой­да­ланишни тақиқлаб, биологик усул­ларга кўчиш масаласи шу кунларда тўхтаб туришининг са­баби Мақтаарал тумани ҳокими Ж. Бейсенбаев биоусуллар тат­биғига керакли эътибор бер­маётганида  экан. 

Иккинчи муаммо – Жетисай ва Мақтаарал туманларида яй­лов учун ер майдонининг етиш­­маслиги. Яйлов йўқлиги туманда чорвачиликни ри­вож­лантиришга тўсиқ бўлмоқда. Ушбу муаммони Чордара ва Сариоғоч туманлари ҳисобидан ҳал қилиш мумкин экан. 

Учинчи масала – кўпгина экин майдонлари алоҳида фу­қаролар тасарруфида бўлиб, айни вақт­да бўш ётибди. Улар­дан фой­даланиш фурсати ет­гани билан эгаларидан қайтариб олиш им­­­кони йўқ.

Тўртинчи, ўқитувчиларни тур­ли ишларга жалб этиш­ни тўх­­татиш масаласи. Устоз­ларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, асо­сий вақтлари касбига бағиш­ла­ниши керак. Туман таълим бош­қармаси бу борада тегишли чора­ларни кўриши лозим.

Бешинчи, кўп йиллик иш таж­рибасига эга ирригация соҳа­си мутахассиси сифатида су­ғормали экин сувидан фой­дала­нишда тежамкорлик за­рур­ли­гини тармоқ раҳбарларига эслатади. 

Олтинчи, Сўзоқ туманида жой­лашган Исқақ боб мақба­раси­нинг таъмирланиши. 

Отахоннинг саъй-ҳаракатлари туфайли республиканинг турли минтақаларидан келаётган зиё­­­­­­­ратчиларнинг муборак қадам­­­­­­­­­­­­­­­­­жосини таъмирлаш-ту­за­­­­­­тиш иш­ларига Маданият ва­зирлиги муайян миқдорда маб­лағ аж­ратган экан. Ушбу пул мақ­садли сарфланганми, йўқми, шуни билгиси келади.

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев фидойи отахоннинг фаоллиги, эл-юрт фаровонлиги учун жон куй­дираётганига тасанно айтиб, кўтарилган масалалар яқин ке­лажакда, албатта, ижобий ечи­мини топишига ишонтирди.

 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2019-10-19, 06:09 86
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.