26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон “зангори олов” билан тўлиқ таъминланади

Буни вилоят ҳокими Ў. Шўкеев девон мажлисида маълум қилди. Ҳозир шаҳарнинг тенг ярмига газ қувурлари ўтказилган. Мутасадди идора ходимларига аҳолига кўмирдан кўра газдан фойдаланиш ҳам экологик, ҳам молиявий жиҳатдан фойдали эканлиги яна бир карра уқтирилиб, бу масалани тезроқ ҳал қилиш вазифаси топширилди.

– Шаҳарни мавзеларга бў­либ, иситиш мавсумига тай­ёргарликни кучайтириш лозим. Туркистон шаҳрини газ билан таъминлаш, ободонлаштириш ва экологияни яхшилаш иш­ларига ижобий таъсир кўр­сатади. Арис тажрибасини қўллаб, сифатга бўлган талаб­ни ҳам шу тарзда давом этти­риш керак, – деди ҳоким.

Мажлисда Арисдаги қури­лиш ишларига оид сўнгги маълумотлар ҳам айтилди. Ноябрь ойининг бошида ҳуж­жатлаштириш юмушлари ва уйлар ичини пардозлаш иш­лари тўлиқ ниҳоясига етка­зилади, дейилди.

Сўнгра шаҳарнинг эко­логик аҳволи муҳокама қи­линди. Минтақа раҳбари ша­­ҳарни ахлатдан тозалаб, обо­донлаштириб туриш ма­ҳал­лий раҳбарларнинг дои­мий назоратида бўлишини айтди. Шунингдек, вилоят­даги ўрмончилик ва овчилик хўжалигига оид масалалар ҳам тилга олинди. Мутахас­сис­ларни саксовул дарахтининг камайиб бораётгани хавотирга солмоқда экан. Яқин келажакда бу масалага оид аниқ чоралар кўриладиган бўлди.

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-10-22, 05:34 71
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.