26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ОСОРИ-АТИҚАЛАР КЎПАЙМОҚДА

“Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий музейида  “Ҳадя қилинган тарихий буюмлар” кўргазмаси очилди

Очилиш маросимида “Хо­жа Аҳ­мад Яссавий мероси ва Тур­кис­тон” халқаро илмий-ама­лий ан­­­­­­­­жуманига келган жамоат ар­боб­ла­­­ри, хорижлик ва қозо­ғис­тонлик олимлар, музей соҳаси ходимлари иш­­­тирок этишди.

“Ҳазрат Султон” музейи директори Нурбўлат Ахметжанов жамғармани бойитиш борасида олиб борилаётган ишлар ва кўргазманинг мақсадига тўхталиб, махсус таклиф билан кел­ган меҳмонларга ташриф учун миннат­дорчилик билдирди.

Кўргазмада “Музейга совға” акцияси доирасида тўпланган, оммавий намо­йишга чиқарилмайдиган 75та буюм яқиндан таништирилди.

Улар орасида Қаракерей Қабанбай ботирнинг ханжари,  республика музейи сифатида очилган 1978 йилдан буён Маданият вазири ўринбосари Ўзбекали Жанибеков, маҳаллий партия қўмитаси ташаббуси билан аҳолидан йиғилган ва совға сифатида музейга тақдим этилган тарихий буюмлар бор.

Тарихга назар ташласак, музейга осори-атиқалар ҳадя қилиш буюк сар­­­карда Амир Темир замонида урфга ай­ланган. Бунга Амир Темир фармони би­лан қуйилган Дошқозон, олтин ва кумуш сувлари югуртирилган 6та шамчироқни мисол сифатида айтиш мумкин. 

Умуман олганда, музей жамғармасини бойитишга нафақат қозоғистонликлар, балки қўшни мамлакатлар, шунингдек, Туркия Республикаси фуқаролари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2019-10-22, 21:51 101
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.