26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Ұлағатты ұрпақ” лойиҳаси амалда

Туркистон вилоят ёшлар имкониятлари марказида  “Ұлағатты ұрпақ” лойиҳаси доирасида республика “Айқын” газета­сининг бош муҳаррири Нурмухамед Байғараев билан учрашув ўтди. Вилоят ижтимоий ривожланиши бошқармаси ташкилотчилигида ўтказилган учрашувда А. Яссавий номидаги ХҚТУ журналистика бўлими талабалари ва туркистонлик ёшлар қатнашди.

Н. Байғараев Туркистон шаҳ­ридаги қурилиш ва муҳим ўзга­ришлар аҳоли онгига ижобий таъсир кўрсатишини қайд этди. 

– Вақтида пойтахтимизда қу­рилиш жадал суръатлар билан юритилганини яхши биламиз. Бугун Туркистондаги вазиятни кўриб, пойтахтга хос ўхшашликни англагандек бўлдим. Албатта, Туркистоннинг тарихий аҳамияти ўзгача. Лекин, бир неча йил ав­вал у марказдан олисдаги, чек­ка шаҳарлардан бири эди. Ҳо­зир эса вилоят маркази си­фатида равнақ топаётир. Рес­публиканинг диққат-эътибори ҳам шу шаҳарда. Энди шаҳар аҳолисининг менталитети, фикр­лаш қобилияти ҳам ўзгариши муқаррар. Лекин бу тез бўлмайди, албатта. Ушбу борада ёшлардан ишонч-умид катта. Бугунги ёш авлод олий ўқув юртидаги билими билан чекланиб қол­масдан, қўшимча изланиб, би­лимини мукаммаллаштириши орқали юқори чўққиларни забт эта олади, – дея янги ме­­­дианинг ривожланиши, газе­тани ўқимишли қилиш, хориж ва Қозоғистон ОАВдаги тен­денцияларни тилга олди. Жа­миятга иқтисод, молия, ҳуқуқ ва сиёсат мавзусидаги таҳлилий мақолалар зарурлигини айтди. 

Эркин суҳбат ва фикр алма­шув шаклида ўтган учрашувда журналистлар ва ёшлар фаол­лик кўрсатишди.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-10-22, 22:13 90
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.