26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон – тараққиётнинг янги босқичида

Нур-Султан шаҳридаги Марказий коммуникациялар хизмати майдонида Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев бевосита матбуот анжуманини ўтказди. У минтақани иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ҳамда қатор соҳаларда бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди.

– Маълумки, ҚР Тўнғич Президенти, Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг Фар­мони билан Туркистон шаҳри ви­лоят маркази бўлганига бор-йўғи 1 йилдан ошди,– деди у. – Кўҳна туркий олам бешиги – Тур­кистон Элбошининг стратегик аҳа­миятга эга қароридан сўнг тараққиётнинг янги босқичига кў­тарилди.

Бугунги кунда 2 миллиондан зиёд аҳо­лига эга минтақанинг ҳаёти янги тус олиб, вилоят маркази – Туркистон азим қурилишлар майдонига айланди.

Ҳозир кўҳна шаҳарда минтақавий ҳо­кимликлар, миллий компаниялар ва бизнес вакиллари ёрдамида 26та иншоот қурилмоқда. Маъмурий-тад­­биркорлик марказида вилоят ҳокимлиги, бошқармаларнинг би­нолари ҳамда Конгресс-холл, Ме­диамарказ, Нур-Сул­­тан майдони, Х. Яссавий музейи, Ўқув­­чилар са­ройи, стадион, мусиқа мак­­­­­­­­­­таби, ра­қамли девон, бассейнли спорт мажмуаси, Смарт сити алоқа тармоқлари, олим­пиада захиралари спорт мак­таби, шаҳар истироҳат боғи, ту­ризм йўна­лишидаги коллеж ва аҳо­лига хизмат кўрсатиш маркази қад рост­­­ламоқда. Бу йил 11та бинони фой­­дала­­­нишга топшириш режаланган.

Маъмурий-тадбиркорлик мар­­­ка­­­зида эса жами 2351 хонадонли 52та уй-жой йил охирига қадар бит­ка­зилади. Ноябрь ойида 205 хона­дон­­­­дан иборат 7та уй қурилиши якун­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ланади. Режа бўйича қолган 610 хо­на­­донли 19та уй йил охиригача эга­ла­­­­­­рига топширилиши керак.

Бу йилдан бошлаб Туркистон шаҳ­­­­­рини яшил шаҳар ҳамда иқлими қу­лай минтақага айлантириш мақсадида шаҳар атрофида “Яшил бел­боғ”ни шакллантириш ишлари олиб бо­рил­моқ­да. Унинг умумий майдони 7700 гектарни ташкил этади. 

Умуман вилоят бўйича 2021 йил­гача 3,5 млн. туп кўчат экиш режа­ланган.

Туркистон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши озиқ-овқат бел­боғининг шаклланиши ва сув ин­шо­отлари лойиҳаларининг амалга ошиши билан бевосита боғлиқ.

Жумладан, Туркистон шаҳри ҳу­дудида 11 минг гектар майдонда озиқ-овқат белбоғини шакллантириш ҳамда экин суви танқислигини бар­тараф этиш мақсадида сув иншо­отлари қурилишига катта эътибор қа­­­­­ратилмоқда. Агросаноат мажмуаси со­ҳасида “Туркистон агро” сармоявий лойиҳаси доирасида вилоятда экин майдонларини ёмғирлатиб суғоришга имкон берадиган машина-трактор станцияси қурилмоқда. Шу мақсадда АҚШдан 18та суғориш машинаси ва 27та қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олинди.

Қиймати 1,5 млрд. тенгега тенг кўлам­дор ишлар “Қазагрофинанс” ҲЖ тара­фидан лизинг шартномаси асосида насия­лаштирилди. Лойиҳа доирасида 1200 бошга мўлжалланган сут-товар фермаси бунёд этилмоқда. 

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Туркистон вилоятида 9та саноат минтақаси барпо этилган. Туман, шаҳарларда саноат ҳудудлари учун 455 гектар ер ажратилган. Уларда 60та лойиҳа амалга оширилиб, уч ярим мингдан ортиқ одам ишламоқда. 

Анжуманда вилоят ҳокими Арис шаҳрини тиклаш юмушларига ҳам кенг тўхталди. .

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати хабар қилади., 2019-10-24, 05:32 690
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.