26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги нав, янги усул, илғор тажриба

* “Оқ олтин – 2019”

Туркистон шаҳар маслаҳати депутати, «Парасат» ордени соҳиби, «Турон» деҳқон хўжаликлари бирлашмаси раҳбари Ҳабибулла Азимов ташкилотчилигида Қорачиқ қишлоғидаги улкан корхона ҳовлисида пахтачилик соҳасининг бугуни ва истиқболига бағишланган семинар кенгаш ҳамда “Оқ олтин” карвони тадбири ўтди.

Кентов шаҳар ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Бегайдар Алимбеков кенгаш иштирокчиларини шаҳар ҳокими Даурен Махажанов но­мидан қутлаб, бир гуруҳ илғор мута­хассисларга шаҳар ҳокимининг «Алғис хати»ни тантанали равишда тақдим этди. 

Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Тур­ғанбай Ўспанов, вилоят пахта етиш­тирувчилар уюшмаси раиси Саин Бах­тибаев, Ҳабибулла Азимов, Чўрноқ қиш­лоғидан Ражаб Кариевлар сўзга чиқиб, ўз мулоҳазаларини баён этишди. Қишлоқ имоми Усмон Шарипов тиловат қилиб, хирмонга барака тилади.

Ушбу семинар-кенгашнинг асосий мақ­сади пахта ҳосилдорлигини янги усуллар ва янги навлар орқали ошириш тажрибасини ўртоқлашиш эди. “Турон” деҳқон хўжаликлари бирлашмасида пахтанинг янги – «Туркистон» нави яратилган. У ҳар гектардан 42 центнер­гача ҳосил бериши, 105 кунда пишиб етилиши ва яна қатор жиҳатлари билан устун нав. Пахтани етиштиришда тавсия этилаётган янги усул – экин майдонини кенгайтирмасдан, боридан самарали фойдаланишни кўзлайди. Яъни, эгат оралиғи одатдаги 90 см.ни эмас, балки 76 см.ни ташкил этади. Бу усулда чи­гит экилганида ҳар гектардаги ғўза тупи 18 мингга кўпаяди, ҳосилдорлик 4 центнерга ошади, шунинг эвазига  даро­мад 60 минг тенгега ортади. Ушбу навнинг харидорлари кўп. Масалан, ўтган йили Россиялик ҳамкорлар “Турон” хў­жалигида тайёрланган ҳосилни ба­ланд улгуржи баҳода харид қилишди. Эн­диликда Туронда яна бир янги нав – «Ту­­­­­рон» синовдан ўтмоқда.

Файзли куй-қўшиқлар деҳқон аҳ­лига аталган ушбу тадбирда ҳурматли меҳмонлар “Оқ олтин” карвони” тас­маси­ни тантанали қирқиб, пахтакорларга мўл ҳосил тиладилар. 

 

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ., 2019-10-24, 21:51 78
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.