26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўксида тоғлар кўтарган...

Эски Иқон қишлоғи ҳокими Ҳасан Муслимов пахтачилик соҳасида мукаммал тажрибага эга бўлган «Рустам» деҳқон хўжалиги раҳбари Рустам Адешов ва унинг иш услуби хусусида мақола ёзишимизни тавсия қилди.

... Ўтган асрда Эски Иқон қишлоғидаги пахтачиликка ихтисослашган совхозда меҳнатга чанқоқ ёш деҳқон Рустам Адешов ташаббус кўрсатиб, биринчилар қа­то­рида комсомол ёшлар пах­тачилик бригадасини ташкил этиб, унга етакчилик қилди. Бригада қарамоғида 300 гектар майдон бўлиб, ҳосилдорлик ва ютуқ асосан ёшлик шижоати ва тинимсиз меҳнат эвазига келарди. 

Деҳқончиликдаги илк устоз­лари Алғаффор Болтаев билан Жавлон Шодибековлар эди. Зарбдор комсомол бригадаси етакчиси партия сафига қабул­лангач, пахта терими шта­би йиғилишларида ҳам кўп иштирок этадиган бўлди.

Вилоят партия қўмитасининг саркотиби Асанбай Асқаров бошқарган, темир интизомга асосланган йиғилишларда иш­тирок этгани улкан ҳаётий тажрибага пойдевор бўлди. Ўша кезлардаги қатъий тар­тибга Рустам Адешов кундалик ҳаётида кўп марта гувоҳ бўл­ган.

Пахтакор деҳқоннинг фао­лияти ва қисмати ҳеч қачон ра­вон кечмаган. Ўзи юмшоқ эсада меҳнати қаттиқ бу неъмат то чигит ерга тушганидан униб ғўза ниҳоллари етилиб, пах­та ҳосилга киргунга қадар деҳ­қонни қанчалар абгор қи­ли­шини Рустам Адешов яхши билади. 

Жорий йилги пахта терими арафасида Рустам Адешов табаррук пайғамбар ёшига тўлди. Умр йўлдоши София Адешова билан Наргиза, Феруза, Ўғилой, Бахтиёр, Сул­тонмурод, Гулфина исмли қо­бил фарзандлар тарбиялаб, неваралар кўришган. Фар­зандлари ўзи каби деҳқон­чи­ликни эъзозлашади. Қиш­лоқ­да ташкил этилган «Тур­кистон-несие» МЧБнинг илк муассисчилари сифатида ҳамкасби Руслан Шо­дибеков билан биргаликда ҳақли равишда фахрланади.

«Рустам» деҳқон хўжа­­лиги бугунги кунда нафа­­­­қат деҳқончилик, балки чор­­ва­чилик билан ҳам шуғул­лан­моқ­да. Хўжалик қара­моғида 300 гектар экин майдони деҳ­қончилик, 700 гектар яй­ловга мўлжалланган. 30дан зиёд доимий иш ўрини яра­тилган. 

Донгдор ва тажрибали пахтакор Рустам Адешовнинг кўксини зарбдор меҳнатлари учун берилган давлат медал­лари, кўкрак нишонлари безаб турибди. Лекин деҳқон учун энг юксак мукофот – унинг қадрдон замин билан тиллаша олиши, шу заминдан ризқ-рўз ундириб, халқимизнинг корига камарбаста бўла олишидир. 

Машҳур қасидадаги “кўк­сида тоғлар кўтарган, танти деҳқон, ўзбегим”, деган сатр­лар айнан Рустам ака каби заҳматкаш инсонлар учун ай­тилгандек. 

Хирмонга барака, оилага омад, Рустам ака!

 

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ., 2019-10-24, 22:29 529
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.