26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“ЖАНУБИЙ” БИЛАН ҲАМНАФАС

Озодлик қишлоғидаги 161301 индексли почта бўлими якшанба куни ҳам ишлар экан.  Почта ходимлари – Насиба Анорматова ва Бағила Аманжўлова ҳордиқ кунлари пенсия ёки  нафақаларни таратмасалар ҳам, турли тўловларни амалга оширмасалар ҳам, даврий нашр ва журналларни соҳибларига етказиб беришга ошиқаркан. Бу ерга кирганимизда иккала почтачи газеталарни саралаб ўтиришган экан.  

Газетамиз фидойиси Мирсобир ака Миразизов улар билан таништирар экан, “Жанубий Қозоғистон”нинг муштарийларга ўз вақтида етиб бо­ришида почтачиларнин алоҳида хизматлари борлигини таъкидлади. 25 минг маошга  10-13 чақирим масофани босиб ўтиб, уйма-уй газета тарқатиш осон эмас ва бунга ҳамма ҳам рози бўлавермайди.

– “Жанубий”ни ҳафтасига уч марта оламиз. Муштарийларимиз вақтида олиб туришади. Сал кечикадиган бўлсак, почтага келиб, хабар олиб кетадиган муштарийларимиз ҳам бор. Туман ҳокимлигида фаолият юритаётган Умида Аҳмадқулова обунани уюштиришга  масъул ва у билан биргаликда, асосан Абай ва Навоий кўчасида истиқомат қиладиган ҳамюртларимизга уйма уй юриб, обунани уюштиряпмиз. Масалан, А, Навоий кўчасида 120 хонадон бор. 

Агар газета уларнинг ҳар бирига кириб борса, бу маъна­­вияти юксалаётган ҳам­юрт­ла­римиз сафи кенгай­ганлигини англатади. Ўтган ҳафтада қиш­лоғимиздаги бир хонадон ҳа­қидаги мақола газетангизда ёритилган экан. Улар обуна бўл­маганликлари боис бизга га­зета сўраб келишди, ортиқча газета бўлмаганлигидан у билан танишиб, қайтариб беришди. Чунки ҳар бир газетанинг ўз  обу­начиси бор. Улар ҳам оилавий обуна бўладиган бўлишди, – дейди Н.  Анорматова.

– Кам таъминланган, кўп бо­лали оилаларга манзилли иж­тимоий ёрдам тайинлангандан сўнг улар билан ҳам ишлаяпмиз. Анчагина хонадон бу маблағга мол сотиб олди, шу билан бирга газетага ҳам обуна бўлди. Тўғри-да, давлат ёрдамини олаётган хо­­надонлар давлат газеталарида ёритилаётган сиёсатдан бохабар бўлишлари жоиз. Нафақа  бериш пайтида ҳам пайтдан унумли фой­­даландик. Ҳеч бўлмаса икки на­­фа­қадорни битта “Жанубий”га ёзди­ришга ҳаракат қиляпмиз, – дейди Б. Аманжўлова. 

Қишлоқ аҳлини кўпроқ қандай мавзулар қизиқтиришини сўра­ганимда, асосан ёшларга бағиш­ланган, уларни имонга чор­лай­диган, маънавиятга бағиш­лан­ган, пазандачилик сирларини ўргатадиган саҳифаларни ку­тишар экан. 

Бағила опанинг  вояга етмаган  ўғли Динмуҳаммед ҳам газета тарқатишда онасига ёрдамчи. Халқ хизматига бел боғлаган, фидойи опаларимиздан мин­натдормиз, Улар бор экан, биз­нинг мақолаларимиз, мусоҳа­баларимиз, кўтарилаётган мав­зулар, ҳамюртларимизнинг хона­донларига, албатта, етиб боради.

 

 

 

М. САЪДУЛЛАЕВА., 2019-10-24, 22:33 558
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.