26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк Ипак йўлидаги суҳбат

Қадимги ва ўрта асрларда Хитойдан Ўрта ва  Олд Осиёга ўтган савдо-карвон йўли – Буюк Ипак йўли деб аталган. Хитойдан бу йўл орқали ноёб ипак буюмлари ҳам ташилганлиги учун у шундай ном олган. Бу йўл Олд Осиё, Ўрта Осиё ва Хитой халқларининг ўзаро иқтисодий ва маданий алоқалари  ривожида катта роль ўйнаган. Буюк географик  кашфиётлар натижасида янги денгиз  йўлларининг очилиши  билан  ўз аҳамиятини йўқотган. Ҳозирги даврга келиб  бу йўл яна катта аҳамият касб  этганлиги эътироф этилиб, уни ўрганиш  бўйича  катта тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

2019 йил 3-5 октябрь кун­лари ҚХА, ҚР Президенти ҳу­зуридаги Республика “Иж­ти­моий тотувлик” маҳкамаси, Жамбил вилояти, Тараз шаҳ­ри ҳокимлиги, ҚР Миллий ку­туб­­­­­­­­­­­­­хонаси ҳузуридаги М. Ауезов илмий кабинети ҳам­­­кор­ли­ги­да “Ипак йўли бўйидаги суҳ­­­­бат – 2019” халқаро мада­ния­­т­­­­­­­шунослик лойиҳаси дои­ра­сида “Янгиланиш. Ўрта Осиё халқларининг тарихи ва за­­­мо­­­­­­­­­­­­­­­навий тажрибалари” мав­зу­ида анжуман ўтказилди. Ло­йи­­­ҳанинг мақсади Буюк Ипак йў­­­­­­­­­­­­лининг тарихи билан ижти­­­­­моий – маданий жиҳатдан ян­ги­­­ланишини саралаш, Ўрта Осиё мамлакатлари орасидаги ит­ти­фоқни ривожлантириш, муш­­­та­рак маданий ва тарихий қад­рият­ларни сақлашдан ибо­рат эди.

Анжуманда ҚРнинг таниқли ёзувчилари, олимлари, халқаро экспертлар, Россия, Ўзбе­кис­тон, Қирғизистон, Тожи­кис­тон, Турк­манистон давлат­ла­ридан таниқли олимлар иш­тирок эт­дилар. Шунингдек, Қо­зо­ғистон ўзбек этномаданият бир­лашма­лари “Дўстлик” ҳам­жамияти раҳ­барлигида Алмати, Шимкент ша­ҳар, Жамбил ва Туркистон вилоят ЎЭМБдан де­легатлар қат­нашдилар.

Дастурга кўра биринчи куни меҳмонлар Тараз шаҳридаги Ой­шабиби, Бабажа хотин, Қо­рахон, Тектурмас (XI аср) ка­би муқаддас қадамжолар Қо­зоқ хонлигининг асосчилари Ке­рей ва Жанибек ҳайкаллари, Тўн­ғич Президент боғи, Муста­қилликнинг 25 йиллиги мону­мент­лари каби диққатга сазо­вор жойларга бордилар.

Анжуманни ҚР Президенти ҳузуридаги “Ижтимоий тотув­лик” маҳкамасининг раҳбари, про­фессор С. Ф. Мажитов очди. Тад­­­бирни ушбу лойиҳа муаллиф, та­­­ниқли давлат ва жамоат ар­бо­би Мурат Мухтар ули Авезов олиб борди. Анжуманда “Дўст­лик” ҳамжамияти раиси И. Ҳо­­­­­­­­­шимжонов “Буюк Ипак йўли ва Ўрта Осиё давлатлари халқ­ларининг ўзаро дўстона муно­сабатлари ва унинг бугунги кун­даги ривожи”, миллатдошимиз Ал Форобий номидаги Қозоқ Мил­­лий университетининг док­то­ранти Ҳамидулла Тожиев “Ис­фи­­­жоб-Сайрам ва Буюк Ипак йў­ли” мав­зуларида маърузалар қил­дилар.

Мурат Мухтарули 2020 йил­­да ушбу лойиҳа доирасида нав­батдаги анжуман буюк маъри­фатпарвар Абайнинг 175 йил­лигига бағишланиб, Баян­овул­да ўтишини маълум қилди. 

Иштирокчилар тараз­лик­ларга юксак эҳтиром ва жон­бозлик учун  ўз ташак­курла­рини изҳор этди­лар.

 

 

Бегмат Турдиқулов., 2019-10-24, 22:38 761
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.