26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкорлик ва стратегик шериклик янада ривожланади

Қозоғистон Республикаси Пре­зиденти Қасим-Жў­­­­­­март Тў­қаев АқўрдаДАги қарор­го­ҳи­­да Беларусь Рес­публи­­ка­си Пре­зиденти Алек­сандр Лу­­кашенко билан уч­раш­ди, деб хабар беради Пре­зи­дент­­­нинг мат­буот хиз­мати.

Беларусь Президентининг Қозоғис­тонга ўтган йилги расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очгани, уларни сифат жиҳатидан янада юқори даражага олиб чиққани ва амалий мазмун билан бойитгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувда илгари эришилган ке­ли­шув­ларнинг бажарилиши батафсил кў­риб чиқилди. Президентлар икки мам­ла­кат ўртасида товар айирбошлаш ҳаж­ми жа­дал ортаётганини, ўтган йили 900 мил­лион долларни ташкил қилганини мам­­ну­ният билан қайд этдилар.

Учрашувда ўзаро савдони кенгай­ти­­риш, машинасозлик, қишлоқ хўжа­лиги, озиқ-овқат саноати, ахборот техно­ло­­­­гия­­­­лари, тиббиёт, фармацевтика, ту­­­­­­­­­­­ризм со­ҳа­­­­­­­ларида қўшма дастур ва ло­­­йи­ҳа­лар­ни амалга ошириш, таълим, ма­­­даният ва бош­қа йўналишларда ҳам­кор­ликни ри­вож­­­­­лантириш маса­ла­лари му­ҳокама қи­линди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга мо­­лик масалалар бўйича ҳам фикр ал­ма­шилди. 

Икки давлат раҳбарлари шерикликнинг янги йўналишларини самарали ривож­лантириш мақсадида турли даражадаги мулоқотни фаол давом эттиришга тайёр эканликларини, шунингдек, музокаралар са­мимий руҳда, самарали ўтгани, ўзаро ман­­­фаатли келишувларга эришилганини таъ­­­­кидладилар. Томонлар бундан буён ҳам халқаро ва минтақавий тузилмалар дои­расида бир-бирини қўллаб-қувват­лаш­га тайёрликларини тасдиқ­ла­ди­лар.

Александр Лукашенко, ўз навбатида, таклиф ва кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистон – Беларусь шериклик муносабатларини кен­­­гайтиришга жиддий эътибор қарати­ши­­­­ни қайд этди.

 

akorda.kz, 2019-10-26, 05:53 60
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.