26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеев: “Туркистон – Қозоғистон гавҳарига айланади”

Нур-Султан шаҳридаги Марказий коммуникациялар хизматида ўтган мат­буот анжуманида Туркистон ви­­лоя­ти ҳокими Ў. Шўкеев минтақанинг сайёҳлик салоҳиятига алоҳида тўх­тал­­ди. Шунингдек, Туркистон ви­лояти­ни ташкил қилиш тўғрисидаги Эл­бо­шининг тарихий қарори ҳудуднинг ривожланишига шиддат бағиш­лага­нини айтди.

– Туркистон шаҳрининг ўзи – буюк қадрият. Шаҳардаги Х. А. Яссавий мақ­ба­расининг тарихи меъморий ва ил­мий жи­ҳатдан катта аҳамиятга эга. Туркистонга, нафақат, қўшни дав­лат­дагилар, балки ев­ропалик ва аме­рика­ликлар ҳам ҳа­вас билан қарайдилар. Ўтган йили Тур­кистон вилояти таш­кил қилиниб, Туркис­тон шаҳри унинг мар­казига айланди. Элбошининг мазкур қа­рори тўғри бўл­ган­лигини таҳлилчилар ҳам, биз ҳам эъти­роф этмоқдамиз. Нур­султан Абишули яқин­­да берган суҳ­батида Туркистонни ри­­­вож­лантириш ҳақидаги фикр анча йил­­лар­дан буён шакл­ланиб юрганини айт­ди. Демак, бу – чуқур мушоҳада билан қабул қилинган қа­рор. Умуман олганда, Туркистонни тур­­кий оламнинг маънавий пойтахтига айлантиришга тўлиқ асос бор ва бунинг учун барча имконият мав­жуд. Дав­лат раҳбарияти, минтақалар, йи­рик ком­­­па­ниялар қўллови натижасида Тур­кистон ҳозирнинг ўзида чирой очиб, кўр­камлашиб бормоқда. Яқин икки-уч йилда Туркистон Қозоғистоннинг фахрига айланишига ишончим комил, – деди ви­лоят ҳокими.

Бугунги куннинг ўзида Туркистонга ке­лувчи сайёҳларнинг сони сезиларли даражада ортиб бормоқда. Кўҳна қадам­жоларга олиб борадиган йўлларни таъмирлаш, инфратузилмани яхшилаш ма­саласи ҳам эътиборда турганини таъкид­лаган минтақа раҳбари сайёҳлик со­ҳаси асосий йўналишлардан бири эка­нига урғу берди. 

Шунингдек, Ў. Естайули бола ҳуқуқла­рини ҳимоя қилиш, индустриявий минта­қаларни ривожлантириш, қишлоқ хўжали­ги, тадбиркорликни кучайтириш, уюшган жиноятчиликка қарши кураш, Арис шаҳ­ри­­ни аслига келтириш, Туркистонни кўкалам­зорлаштириш, экин суви бўйича ОАВ вакиллари томонидан қўйилган са­вол­ларга жавоб берди.

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-10-26, 05:56 530
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.