26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хорижга борар бўлсангиз...

*Билиб қўйганингиз яхши

Қозоғистон Республи­­­­ка­сидан ташқарига вақтинча хизмат сафари, дам олиш, ўқиш, ишлаш учун чиқаётган фуқароларга

ЭСЛАТМА 

(муҳим маълумотлар)

 

Сиз чет элга кетаётган бўлсангиз, унда қуйидаги ахборотлар сизга бегона юртларда ёрдамчи вазифасини ўтайди.

Ҳужжат жойидами?

Чет элга бормоқчи бўлган одам паспортини текшириб, исми-шарифи, туғилган йили, болалари ҳақидаги маълумотлар (агар бор бўлса), паспорт муддатини (паспорт муддати сафар тугагач, яна 6 ойга етиши керак) бир карра кўздан кечирмоғи лозим. 

Қариндош-уруғлари, дўстларига қайси мамлакатга кетаётганини айтиб, телефон рақамларини бериб кетиши шарт.

Қанча пул керак?

ҚР элчихонаси ва консуллик идораларининг телефонларини ёзиб олинг. Бунинг учун ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг махсус сайтига кириб, “ҚРнинг хориждаги ваколатхоналари” бўлимидан керакли маълумотларни олиш мумкин.

Агар Қозоғистондан 3000 доллар АҚШ валютасини олиб чиқаётган бўлсангиз, уни ёзма равишда декларацияда акс эттирасиз.

ҚР фуқароси 10 минг долларгача бўлган пулни тегишли ҳужжатларсиз олиб чиқиш ҳуқуқига эга. Агар пул миқдори ортса, унда валюта алмаштириш пунктининг тасдиқловчи маълумотномаси, банк ҳужжатлари, божхона декларацияси талаб этилади.

Дори-дармон керакми?

Агар иссиқ иқлимли мамлакатга бормоқчи бўлсангиз, унда олдиндан эмлаш амалларини бажариб олинг. Тропик мамлакатлар учун: дифтерия, қоқшол, полиомиелитдан вакцина олиш тавсия этилади. Маккага ҳаж сафарига отланганлар менингитга қарши, Жануби-Шарқий Осиёга кетаётганлар эса гепатит Вга қарши эмланадилар.

Имкон қадар тиббий суғурта полисини олишга ҳаракат қилинг. Сабаби, у тасодифий бахтсиз ҳодиса юз берганда ёки бемор бўлиб қолган вақтингизда асқотади, кутилмаган тиббий харажатлардан қутқаради.

Қандай озиқ-овқат маҳсулотларини олиб ўтишга рухсат бор?

Кўпгина мамлакатларда озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришга рухсат йўқ. Масалан, мусулмон мамлакатларига алкоголли ва тамаки маҳсулотларини олиб кириш қатъиян ман этилади. 

Виза олиш тартиби

Виза олиш учун камида 1-2 ой аввал борадиган мамлакатингизнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик идорасига шахсан ўзингиз ёки ўзини ижобий томондан кўрсата олган туристик компания орқали мурожаат қиласиз.

Шуни ёддан чиқармаслик керакки, айрим хорижий мамлакатларга бориш учун виза олиш муддати бир неча ойларга чўзилиб кетади. Чунки ҳар элчихонада бу тартиб-қоида ҳар хил.

Визани олмасдан бурун, сафарга оид тўловларни тўлашга шошилманг. Сабаби, элчихонадан рад жавоби келса, олдиндан тўланган пулларга ҳеч ким жавоб бермайди. Элчихона молиявий йўқотишлар учун жавобгар эмас.

Агар борадиган мамлакатингизга бошқа давлат ҳудуди орқали кирмоқчи бўлсангиз, унда қўшимча равишда транзит визасини расмийлаштиришингизга тўғри келади.

Чет элга виза тайёр бўлгач, ундаги маълумотлар (паспорт рақами, исми-шариф, туғилган йил, виза муддати, чет элда қолиш учун рухсат берилган кунлар)ни бир қатор текширинг.

Визадаги хатоликлар жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

Қайси мамлакатларга визасиз чиқиш мумкин?

Қозоғистон ўз фуқароларини МДҲдаги кўпгина мамлакатларга визасиз тартибда чиқариш имконига эга. Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Гуржистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистонга бориш учун паспортдан бошқа ҳужжат керак эмас. 

Россияга бораётган қозоғистонликлар Россия миграция харитасини тўлдириб, паспортнинг бўш саҳифасига муҳр босдиради.

Украина ва Молдова учун эса виза олишга камида 3 ой аввал киришинг.

Шенген визаси

Шенген битими Европадаги 26та мамлакат учун таъсир кучига эга. Шенген минтақасига кирган мамлакатлар рўйхатини ҚР ТИВ сайтидан олиш мумкин. 

Бу визанинг ўзига хос хусусияти шундаки, агар сиз Франция консул идорасига бориб, Францияга виза олган бўлсангиз, Шенген ҳудудига кирган бошқа мамлакатларга фақат Франция орқали чиқа оласиз. 

Яқин, Ўрта Шарқ, Осиё ва Африка мамлакатларига виза 

ҚР фуқароси Эронга бориши учун Эрон Ислом Республикасининг дипломатик ваколатхонасига боради ёки шу мамлакатнинг халқаро аэропортларида виза расмийлаштириш ҳуқуқига эга.

Эронда чет эллик фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш амалиёти жорий этилмаган. Лекин виза муддати ўтиб кетса, 10 доллар жарима тўлайсиз.

Малайзияга 1 ойга бормоқчи бўлган қозоғистонликлар учун визанинг кераги йўқ. Лекин чет эллик фуқаро бу мамлакатда миграция қонунчилигини бузса, қамоққа олинади ва депортация лагерига 1 ойга қамаб қўйилади. Малайзия ҳудудида ноқонуний ҳаракатланаётган шахслар 60 кундан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ёки 2 мингдан 13 минг долларгача жарима тўлаши мумкин.

Хитойга дипломатик ва хизмат сафари билан 

 (1 ойгача) борган қозоғистонликдан виза талаб этилмайди. Бу тоифага кирмайдиган фуқаролар тегишли ҳужжатларни тақдим этиб, элчихонада виза расмийлаштиришади.

Бугунги кунда АҚШ, Буюкбритания, Нидерландия, Швейцария, Хитойга интернет орқали виза олиш тартиби жорий этилган.

Олиб ўтишга рухсат йўқ!

Қўл сумкасида қаттиқ жисмли буюмлар, болалар ўйинчоқлари ва қурол-яроғга ўхшаш буюмларни олиб ўтиш тақиқланади. Европа ва Америкага суюқ жисмлар ва геллар олиб ўтишга рухсат берилмайди. 

Аэропортда божхона декларацияси тўлдирилади. Пулни иложи борича банк карточкалари орқали олиб ўтган маъқул. Юклар учун берилган талонни йўқотмаслик керак. Авиачипта, паспорт, пул ва бошқа қимматбаҳо буюмлар, яхшиси, ўзингизда бўлсин. 

Бегона одамларнинг юкларини ўтказиб беришга ошиқманг, сабаби, уларда наркотик моддалар ва бошқа тақиқланган буюмлар бўлиши мумкин.

Чет элда...

Хориж давлати қонунчилигини билмаслик сизни ҳуқуқий жавобгарликдан озод қилмайди. Маҳаллий урф-одатларни ҳурмат қилишга одатланинг. Бу – маҳаллий аҳоли билан тез тил топишишга ёрдам беради. 

Меҳмонхонага келган вақтда унинг “визитка”сини олинг. Агар чет элда бирорта нохуш ҳолат рўй берса (маҳаллий полиция ушлаб олса, бошқа одамларнинг таҳдиди бўлса ёки йўл-транспорт ҳодисаси рўй берса), дарров шу мамлакатдаги Қозоғистон элчихонаси ходими билан учраштиришни талаб этинг. Ҳеч бир ҳужжатга имзо чекманг. Имкон қадар паспортингиз нусхасини кўпайтириб олинг, сабаби асл нусхаси йўқолса ёки ўғирланса, нусхаси асқотади.   

Чет элга ўқиш ёки ишлаш учун борсангиз, Қозоғистон консуллик идорасида рўйхатга туриб қўйишни унутманг. 

Тақиқлар...

Кўпгина хорижий мамлакатларда жамоат жойларида чекиш ман этилади. Масалан, Европанинг кўп шаҳарларидаги бар-ресторанларда умуман чекилмайди. Автомобиль бошқариб кетаётганда телефонда гаплашилмайди. 

Европа ва Осиё мамлакатларининг аксариятида йўл ҳаракати чап томон қоидаси билан амалга оширилади. Рухсат берилмаган жойга машинангизни қўйсангиз катта жарима тўлайсиз. 

 Мусулмон мамлакатларида аёл кишининг кийими ёпиқ ва одми бўлиши керак. Рамазон ойида кўчада еб-ичишга рухсат йўқ. Кўча-кўйда ёки машина ҳайдаб кетаётиб, маст ҳолда қўлга тушган чет элликни катта жарима, қамоқ ёки депортация кутади. 

Саудия Арабистонида ибодат қилаётган одамлар орасида сайр қилишга рухсат йўқ. Давлат муассасалари, шайхларнинг уйлари, ҳарбий иншоотларни суратга олиш қатъиян тақиқланади. 

Маҳаллий аёллар билан суҳбатлашишга интилиш (ишдан ташқари) ҳақорат сифатида қабул қилинади ва жаримага сабаб бўлади. Аёл кишини суратга олиш ёки унинг ортидан юришга ҳам рухсат йўқ.  

 

 

Н. МАВЛОНОВА тайёрлади., 2019-10-28, 21:28 854
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.