26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Аёлларга бахт ва шодлик улашиб

Ўз касбининг моҳир устаси, акушерка  Маъмура Эргаш қизи Норалиевани ҳамкасблари ҳам, беморлар ҳам ҳурмат қилишади. У ўн беш йилдан буён Шимкент шаҳридаги 4-сонли шифохонада доялик қилиб келмоқда.

Маъмура 1979 йили  Шимкент шаҳрининг Бодоморти даҳасида  таваллуд топди. Болалик орзусига эришиш мақсадида 2002 йилда  Шимкент тиббиёт коллежининг “Акушерлик” факультетига ўқишга кирди. Касб сирларини чуқур ўргангач, вилоят марказидаги  4-сонли аёллар маслаҳатхонасига  участка акушери сифатида ишга қабулланди. 

2011 йилдан бошлаб 4-сонли шифохонада меҳнат қилмоқда. Ҳозирги кунда ушбу муассасанинг  гинекология бўлимида  катта аку­шерка.

Таъкидлаш жоизки, кўп ҳолларда она ва боланинг ҳаёти ва саломатлиги  дояларнинг тажрибаси, билими ва  малакасига боғлиқ бўлади. Юқори малакадан ташқари унда масъулият, меҳрибонлик, раҳм-шафқат ва сез­­­гирлик каби сифатлар бўлиши ке­­­рак. Маъмура Эргаш қизида бу си­фатларнинг барчаси мужассам.  

Унинг ҳалол ва фидокорона меҳ­­­­­­нати муносиб баҳоланди. М. Но­­­ра­лиевага бир неча марта ша­ҳар, вилоят соғликни сақлаш идо­раларининг фахрий ёрлиқлари топширилди. Энг муҳими, шифо топган аёлларнинг самимий дуоларини олди. 

М. Норалиева ўз касбининг фи­дойиси, намунали оила бека­си ҳамдир. Турмуш ўртоғи Рус­там Пўлатов билан бирга 3 нафар фарзандни намунали тарбия­ла­моқдалар. Билим чўққилари сари интилаётган Ўткирбек, Севара, Ано­ройларнинг келажакда Мангу элимизга хизмат қилишлари аниқ.

 

Кумуш ИСАМАТОВА, 2017-06-16, 20:17 218
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.