26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЁШЛАРИМИЗ ҚОЗОҒИСТОНГА НАМУНА БЎЛИШИ КЕРАК

ҚР Президенти Мактубини аҳоли орасида тарғиб қилиш мақ­­­­­­­­­­­­­­­­садида Туркистон вилоятига кел­­­­ган ишчи гуруҳи минтақадаги ёшлар билан учрашди. 

Бош вазир ўринбосари Бердибек Сапарбаев ва Ахборот ҳамда ижтимоий ривожланиш  вазирининг ўринбосари Данияр Есин Ёшлар йили доирасида амалга оширилаётган ишлари ҳақида гапириб беришди. Туркистон шаҳридаги Ёшлар марказида ўтган учрашувда Ҳу­кумат раҳбари ўринбосари олий ўқув юртлари ва коллеж талабаларини “Дип­­­­­­­лом билан – қишлоққа” ҳамда “Сер­пин” дастурларининг имконият­лари­дан ха­бардор қилди.

– Бугунги кунда Туркистон катта қу­рилиш майдонига айланди. Яна 10 йил­дан сўнг у одам танимас даражада ўзгаради. Бу шаҳар сизлар учун бунёд қилинмоқда. Шу боис, маънавий пой­тахт­нинг вакили сифатида туркис­тонлик ёшлар бутун Қозоғистонга намуна бў­­­­­­лишлари лозим, – деди Бердибек Са­парбаев.

Бош вазир ўринбосари жануб ёш­ларини шимолий минтақаларга кў­чи­риш масалалари ҳамда унинг сама­рали йўлларини таъкидлаб ўтди. Ши­молга жўнаб кетган ёшларга барча шароитлар яратилишини айтиб, ёш му­тахассисларни кўчиб боришга ча­қирди. 

– Ҳукумат “Эл умиди” номли лойиҳани ишлаб чиқди. Лойиҳа доирасида келаси йилдан бошлаб, Қозоғистон бўйича энг иқтидорли минг бола сараланиб, давлат ғамхўрлигига олинади. Уларнинг ватанпарварлик тарбияси ва муносиб ҳамда теран билим олиши учун барча шароитлар яратилади, – деди Бош ва­зир ўринбосари. 

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқ­тирган масалалар бўйича саволлар бериб, қониқарли жавоб олишди.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-10-31, 05:13 557
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.