26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ишлар қизғин – шаҳар кўркамлашмоқда

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон шаҳридаги иш қайнаётган қурилиш майдонларини оралаб чиқди. Минтақа раҳбари даставвал “Turkistan” саноат мин­­­­­­­­­­­тақасида бўлди. Бу ерда Польша ва Туркиянинг сармоявий компаниялари қу­рилиш ашёлари ва паст қувватли чўзма сим ишлаб чиқариш тармоғини ишга туширмоқчи. Режа бўйича ушбу ҳудудда келаси йилда яна 10та корхона очилади. 

Дунёвий тажрибага асосланган индустриявий минтақа 100 гектар майдонни эгаллаган. Келгусида унинг ҳудуди уч баравар кенгаяди. Минтақанинг иқти­содиётини кучайтириш йўналишида индустриявий ҳудудларнинг иши муво­фиқ­лаштирилиб, ҳар бир туманнинг ўзгачалиги ва имкониятига қараб ривож­ланади.

Шунингдек Ўмирзақ Естай­ули етакчилик қилган гуруҳ “Нур-Султан” майдонида қад кўтарган иншоотларда ба­жарилаётган ишларни кўрди. Янги маъмурий-тадбиркорлик ва Медиа марка­зининг ички пар­дозлаш ишла­рини кузатди. Ал­мати шаҳрининг буюртмаси асосида қурилаётган иншо­отнинг умумий майдони – 3 минг квадрат метр. Туркистон шаҳрининг маънавий-мада­ний ҳудудида Қўстанай вилоя­тининг буюртмаси билан “Никоҳ саройи” бунёд этилмоқда.  Унинг умумий майдони – 0,36 гектар. Қадимий шаҳарда мин­тақа ҳокимликлари, миллий компаниялар ва бизнес ва­кил­лари томонидан 26та ин­шо­отнинг қурилиши олиб борил­моқда. Йил сўнгигача 11та­сини  фойдаланишга топшириш ре­жаланган. 

Ўмирзақ Естайули қу­ри­лиш жараёнини кузатиб, иш­лар­нинг талабга мувофиқ юрити­лаёт­­га­нига гувоҳ бўлди. Бундан таш­қа­ри, минтақа раҳбари кўка­лам­­­зорлаштириш ишларини ҳам кўздан кечирди. Кентов йўли бў­­йига ўтқазилган кўп йиллик  да­­рахтлар ҳадемай Туркистонни яшил ҳудудга айлантиради.  Кў­­каламзорлаштириш учун энг аввал суғориш тизимини йўл­га қўйиш муҳимдир. Ёз жази­ра­ма­сида экилган дарахтлар ва гул­лар, экинларга сув ет­казиш учун шаҳарнинг бир не­ча томонидан келадиган ка­наллар тўкис таъмир­­­дан ўт­казилмоқда.

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2019-10-31, 20:56 471
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.