26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Оталар чойхонаси” – Сайрамда

Ўзбекистоннинг “Маҳалла” телека­на­лидаги “Оталар чойхонаси” кўр­са­ту­вини ҳаммамиз севиб томоша қи­­­­­­­­­­ла­миз. Унда пири бадавлат отахон­ла­­­ри­мизнинг бой ҳаё­тий тажрибасига суянган ҳолда бер­ган маслаҳатлари, самимий кулгу, ҳазил-мутойибаси барча ёшдаги те­летомошабинларни ўзига оҳанрабодек тортиб туради. Бошловчи Аб­дуҳалил Мамадалиевнинг кўрсатувни олиб бориш маҳорати, билими, ҳозиржавоблиги мухлисларини ҳайратга солади.

“Оталар чойхонаси”нинг аввалги сон­ларида Қозоғистон ўзбек этномада­­­­ният бирлашмалари “Дўстлик” ҳам­жамияти раиси Икромжон Ҳо­шимжонов, хонанда Толиббой Ниёзҳо­жиев, миллат жонкуярлари Бегмат Турдиқулов, Салим­жон Ғаниевларнинг иштирокига барчамиз гувоҳ бўлганмиз. Кўрсатувнинг битта сонини Қозоғистонда тасвирга олиш ғояси шунда туғилган бўлса, ажаб­мас. Таниқли сухандон ҳамюртимиз Рус­там­­хўжа Саидхўжаевнинг шу кўрсатувда бош­­ловчилик қилаётгани ҳаммамизни фахр­лантиргани рост. 

Қисқаси, “Дўстлик” ҳамжамиятининг “Маҳалла” телеканалига юборган илти­мос­номасидан сўнг “Оталар чойхонаси” кўрсатувининг навбатдаги сони 29 ок­тябрь куни Сайрамдаги “Наврўз” тўйхо­насида тасвирга олинди. Уни тарих зар­­­варақларига муҳрлаш учун Ўзбе­кис­тон­­­­­­дан 12 кишидан иборат тасвирга олиш гуруҳи етиб келди. 

Бошловчилар кўрсатувни очиб бер­­гач, И. Ҳошимжонов А. Мамад­алиев­нинг кифтига тўн ёпди. Шимкент шаҳ­ридаги “Урф-одат ва анъаналар мар­кази” услубиятчиси, халқаро оқинлар ай­­­­­­­­­тишуви ғолиби Нурлан Есенқуловнинг икки қардош халқ дўстлигини тараннум этувчи бағишлови ўзбекистонлик меҳ­монларга ҳам манзур бўлди. Фарҳод Мансуров бошчилигидаги доирачилар гуруҳи кўрсатувни кўтаринки кайфиятда бошлаб берди. Тараз, Шимкент, Тур­кис­­тон шаҳарлари ва вилоятимиз қишлоқ­ларидан келган меҳмонлар санъат­кор­ларнинг чиқишларини гулдурос қар­сак­лар билан олқишлаб туришди. Ўктам Мўминов, Тўлқин Ҳасанов, Аваз Солиев, Шимкент шаҳар Маданият уйи хонандаси Асил Жандаулетовларнинг қўшиқлари даврага файз бағишлади. 

“Оталар чойхонаси” кўрсатувининг Сай­рамда олинган сони жозибасини тўлиқ ҳис қилишингиз учун тафсилотларни батаф­сил баён этмадик, уни “Маҳалла” каналида кўра оласиз.

Баҳодир ҲАЛИМОВ,

 “Маҳалла” телеканали муҳаррири:

– Ҳозир икки мамлакат орасидаги дўстона муносабатлар янги бос­қич­­­­га кўтарилди. Азалдан олиб қарай­диган бўлсак, Қозоғистон ва Ўз­бе­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кис­тоннинг ўтмиши, кечмиши, ма­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­да­нияти бир-бирига жуда яқин ва чамбарчас боғлиқдир. Ўзбек ва қо­зоқ халқлари қийин дамларда ҳам, тўй-маъракаларда ҳам бир-бири­га ел­кадош бўлган Марказий Осиё­даги қўшни давлатлардир. Биз яқин­да Тожикистонда кўрсатувнинг бир со­нини тасвирга олган эдик. Шун­дан сўнг, “Дўстлик” ҳамжамияти Қо­­зо­ғистонда ҳам кўрсатув тайёрлаш таклифи билан чиқди. “Ўзбекистон” Миллий телерадиоком­панияси уни маъқул­­­лади. Кўрсатув ижодкорларида ҳам Қозоғистонда тас­­вирга олиш режаси бор эди. Мақ­сад – бу ернинг маданияти, урф-одатини Ўз­­бекис­тонда тарғиб қилиш, кекса авлод­нинг ҳаётий тажрибаси, йўқо­­­­­­либ бораётган маънавий қадрият­­лари­миз­ни, оталар панд-насиҳат­ла­ридан ёш ав­лод­ни баҳраманд этиш­­­­­­дан иборат. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ суратлари., 2019-10-31, 21:04 188
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.