26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ПАХТА ТОЛАСИ ЭКСПОРТИ ОРТМОҚДА

Туркистон вилоятида ўтган 9 ойда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулот ҳажми 450 млрд. тенгени ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан анча кўп. Асосий капиталга жалб қилинган сармоя миқдори 2,5 бараварга ортиб, Туркистон вилояти республикада 3-ўринга кўтарилди. Бугунги кунда  вилоятда 70 мингдан зиёд деҳқон хўжаликлари фаолият юритмоқда. 

Экин майдонлари кенгайтирилиб, озуқабоп экинларга кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Илғор технологияларни жорий қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасини янгилаш йўна­­­лишида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оши­рилмоқда. Чунончи, томчилатиб суғориш усули қўшимча 7,0 минг гектарда жорий қи­линиб, умумий майдони 16,8 минг гектарга етказилди. Янгидан 400дан зиёд бўрдоқилаш майдончалари, 12та паррандачилик фермаси ва балиқ хўжалиги очилди. 

Жорий йилда ушбу соҳада илғор техноло­­­­­­­­­гиялардан фойдаланиб, аҳолини иш билан таъмин­лаш мақсадида умумий қиймати 103,3 млрд. тенгени ташкил қиладиган 553та лойи­ҳа тайёрланди. Натижада 4620 янги иш ўрини яратилди. 

2019 йилнинг 9 ойи натижаларига кўра, қиш­лоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 157,3 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Эрон ҳамда Баҳрейн давлатларига йирик ва майда бошли мол гўшти экспорт қилинди. Россия ва Белоруссияга эса 304,3 минг тонна тарвуз ва қовун жўнатилди. 

Пахта толаси экспорти йил сайин ортмоқ­да. Бу йил 264,0 млн. АҚШ долларига тенг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш режаланган.

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-11-02, 03:49 58
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.