26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокими – Қазиғурт туманида

Минтақа раҳбари даставвал Д. Қўнаев кўчаси бў­­йидаги ободонлаштириш  ишлари билан танишди. Бу ерда “Қишлоқ – эл бешиги” махсус дастури дои­расида “Давлат рамзлари” ва “Маънавий янгиланиш” хиё­бон­ларининг қурилиши икки ой ичида тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилган.

Келгуси иншоот – Қизилқия қишлоқ округидаги “Амангелді”  деҳқон хўжалиги. Деҳқонлар томчилатиб суғориш усулини қўллаб, интенсив боғ барпо этишган. Олий навли олма, шафтоли, гилос, олхўри, ўрик, нок ва узум етиштиришади. Хўжалик омборида 2 минг тонна мева сақлаш мумкин.

Ўмирзақ Естайули Шар­булақ қишлоқ округигига қа­рашли “Сапа-2002” МЧБни оралади. Хўжалик деҳқон­чилик ва чорвачилик билан шуғулланади. 10 минг бош май­­­да мол бўрдоқига боқи­ла­ёт­­ган мажмуада ярим йилда 150 минг тоннадан зиёд гўшт экс­порт қилинган.

– Чорвачиликни ривожлан­тириш учун биринчи навбатда ветеринария соҳасини ривож­лантириш керак. Бу масалани тўғри йўлга қўймасак, гўшт экспорти ҳақида гапириш ор­тиқча. Бизда гўшт маҳсулот­лари, шу жумладан, мол ва қўй гўшти ташқи савдода  жуда харидоргир. Қисқаси, энг аввало, ички бозорни таъмин­лашни олға суриш ке­рак, – деди вилоят ҳокими.

Туманда ўсимлик ёғини қайта ишлаш цехи тайёр маҳ­сулот ишлаб чиқаради. Иш­лаб чиқариш қуввати йи­лига 1000 тонна маҳсулотни таш­кил этадиган цех  маҳсари ёғини Хитойга экспорт қиляп­ти. Корхона пахта ёғини ҳам ишлаб чиқармоқда.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-11-02, 04:03 75
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.