26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маънавият карвони – Туркистонда

“Ер жаннати – Еттисув заминидан туркий халқларининг муқаддас макони – Туркистон минтақасига” маънавият карвони Туркистонга етиб келди. Туркистон ва Алмати вилоят маслаҳатлари қўллови, Алмати вилояти дин ишлари бошқармаси ва Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси ташаббуси билан уюштирилган учрашувда меҳмонлар маҳаллий аҳоли билан ўзаро фикр алмашдилар.

Муқаддас Туркистон ерига келган ҳур­матли меҳмонлар даставвал Х. А. Яссавий мақбарасини зиёрат қилиб, боболар ру­ҳига Қуръон тиловат қилдилар. Сўнг шаҳар Маданият уйида уюшти­рилган учра­шувда иштирок этдилар.

Тадбирни Туркистон вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев очиб, сафарнинг аҳамиятига тўхталди. 

Учрашувда қатнашган Алмати вилоят маслаҳати котиби С. Дуйсенбинов, Алма­ти вилоят дин ишлари бошқармаси раҳбари Р. Есдаулетов, диншунос А. Шағирбаев, ҚР Маданият арбоби, оқин Ж. Амреевлар сўзга чиқиб, “Маънавий янгиланиш” дастурида белгиланган асосий вази­фаларга тўхталдилар.

Мажлис якунида Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси ва Алмати вилоят дин иш­лари бошқармаси ўртасида ҳамкорлик  мемо­ран­думи имзоланди.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-11-02, 04:12 105
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.