26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ хўжалиги вазири Туркистон вилоятида

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Кесикбайули вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан Мақтаарал туманига борди.

Даставвал улар “Оқ олтин” аҳоли ман­зилидаги “АШМ сервис-маркази” ИЧШ­нинг пахта терими мавсуми билан танишишди. Бу ерда жорий йил 70 га.  май­­­­­­­­­­донга М-4011 пахта нави экилиб, гек­­таридан 25,0 центнердан ҳосил олиш­­­­­­­­­­­­­­моқда. Бугунги кунда 43 кишини иш билан таъминлаётган ширкатда 58та тех­­­­­­­­ника мавжуд.

Бу йил вилоятда жами 131 минг гектар ерга пахта экилиб, 340 минг тоннадан зиёд ҳирмон уйиш режаланмоқда. Унинг 320 минг тоннаси терилди.

Пахта етиштиришдаги асосий маса­ла – “оқ олтин”нинг нархи. Айни пайт­да тумандаги заводлар пахтанинг тонна­сига 100 минг тенгедан олдиндан тўлов – аванс бермоқда. Лекин шу кунгача пахта баҳоси тасдиқланмаган. Вазир ва вилоят ҳокими худди шу масалани ҳал этиш учун Атакентдаги “Қозоқ пах­­тачилик илмий-тадқиқот институти” МЧБда туманнинг пахтани қайта иш­лаб чиқарувчи завод раҳбарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳ­су­лотлари етиш­тирувчилари би­­­­­­­­лан уч­рашди. Мажлисда вилоят иқтисо­диё­тининг асосий соҳа­ларидан бири – пахта хўжалигининг долзарб масалалари му­ҳокама қилиниб, вилоят ҳокимлиги томонидан вазирга қатор таклифлар билдирилди.

Ўз навбатида Сапархан Ўмаров ай­тилган таклифларни қўллаши, келгусида Ҳукумат даражасигача кўтариб, унинг ижобий ҳал қилинишини маълум қилди.

Завод раҳбарлари пахта нархини тас­диқлашга уч кун муҳлат сўрашди.

Сафар якунида вазир Сайрам тума­нида жойлашган “Dala-fruit.kz” МЧБнинг олма боғи ва “Нұрым Групп” МЧБнинг 10 минг бошга мўлжалланган бўрдоқилаш майдони фаолияти билан танишди. Ва­зир вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳа­сида амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо берди.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-11-05, 05:05 86
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.