26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хасталар кўнглини овлаб

Дунёда касблар кўп, ҳар бирининг ўзига яраша машақ­қати, файзи бор. Аммо шундай бир касб эгалари борки, ҳаммадан кўра улар ҳақида кўп гапиришади,  гоҳида алқашади, гоҳида ёмонлашади. Булар – хаста дилларга шифо истовчи шифокорлардир. 

Аъзои баданимиз дарддан азоб чекаётган фурсатда “оқ халатли” инсонларнинг муолажасига муҳ­тож бўламиз. Уларнинг ҳар бир каломига қулоқ осиб, хасталикдан тезроқ фориғ бўлишни истаймиз. Муолажаси даво бўлиб, дард че­кинса,  халоскорларимиздан  ширин сўзларимизни аямаймиз. 

Қорамуртдаги Бўтакўз Жумабаева раҳбарлик қилаётган қишлоқ шифо­хонаси жамоаси ҳақида ҳам шундай фикрлар айтиш мумкин. Бу ерда тўққиз нафар олий маълумотли шифокор ва 50 нафар ҳамшира 15 мингдан зиёд кишига тиббий кўмак кўрсатишни ўз зиммасига олган. Айниқса, чорак асрдан бери ишлаб келаётган Маърифхон Қўзитоев, Гулнора Мўминова каби малакали шифокорлар ўз тажрибаларини ёш мутахассисларга ўргатишдан чарчашмайди. 

Яқинда мазкур шифохона ходим­ла­рининг фаолияти билан  бафуржа танишдим. Тоза ва шинам хоналар,  ичкаридаги сокинлик, батартиблик ходимларнинг ўз ишига масъулият билан ёндашаётганини кўрсатади. 

– Ҳар бир шифокор иш фаолияти давомида Гиппократ қасамёдига содиқ иш тутишга интилади. Ва бор билим-тажрибасини ишга солиб, ҳузурига кел­ган  хасталарни дард­дан тезроқ фориғ этиш мақсадида жон койитади. Жамоамизда худди шундай касбига содиқ шифокорлар етарли. Шундай экан барча ҳамкасбларимни яқинлашиб келаётган Тиббиёт ходимлари ку­ни билан самимий қутлаб, сермашаққат ҳамда шарафли хиз­матларида ҳамиша омад ёр бўлишини ти­лайман, – дейди Б. Жумабаева.

Айтганча, қорамурт­лик тиббиёт ходимлари ”Жанубий Қозоғистон” газетасининг чинакам мухлислари. Она тилидаги вилоят рўзномасига жамоавий обуна бўлишгани бе­жиз эмас. Улар фақат тиббиёт ва саломатликка оид қизиқарли мақо­­­­лаларни тез-тез чоп этиб ту­ришимизни сўрашаяпти, холос.

 

Суратда: шифокорлар жам бўлишганда. 

 

И. НИЁЗАЛИЕВ, 2017-06-16, 20:19 803
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.