26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеев: фракцияда минтақадаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни кучайтирамиз

Туркистон вилоят масла­ҳатида “Nur Otan” партияси депутатлар фракцияси маж­лиси ўтди. Унда вилоят ҳо­­кими, партиянинг вилоят фи­­­­­­­­­­­лиали раиси Ўмирзақ Шў­­кеев, маслаҳат котиби Қай­рат Балабиев, партия фи­лиа­ли раисининг биринчи ўрин­босари Бейсенбай Та­жи­­­­­­­­­­баев ва депутатлар иш­тирок эт­­­­­­­­­дилар. Мажлисга ви­­­­­­­­­­ло­ят мас­лаҳати “Nur Otan” партияси фракциясининг раҳбари Мурат Тўлтебаев раислик қилди.

Кун тартибидаги 2016-2020 йилларга мўлжалланган Тур­кистон вилояти ҳудудини та­раққий эттириш дастурини амалга ошириш ва муаммоларни муҳокама қилиш тўғрисидаги  масала кўрилди. Бу ҳақда  ви­лоят ҳокими ўринбосари Ж. Аманбаев маълум қилди.

– Элбоши Н. Назарбаевнинг Фармони билан Туркистон ви­лояти тузилганлигига бир йилдан зиёд вақт ўтди. Ҳозирги даврда Элбоши топшириқларига биноан Туркистон вилоятининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган “Даму” дастурини амалга ошир­­моқдамиз. Дастурга би­но­­­­­­­­­­­­­­ан иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, жа­­­моат хавфсизлиги ва ҳу­­қу­­­­­­­­­­­­­қий тартиб, инфратузилма, эко­­­логия ва ер захиралари, давлат хизмати соҳалари, яъни 6 йў­налиш бўйича ишлар режа­лаштирилган. Йил бошидан буён 9 ой мобайнида вилоятда мин­тақавий маҳсулот ҳажми жами 718,0 млрд.тенгени, аниқ миқдор индекси ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 105,5 фоиз­ни ташкил этади. Вилоят кор­­хоналари томонидан 370,2 млрд. тенгелик  маҳсулот ишлаб чи­қарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига қиёсан 9 фоиз юқори, республика бўйича 5-ўринга эга бўлди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг ўсиши 3,4 фоизга ортиб, умумий ҳажми 447,6 млрд. тенгени ташкил этади. Бу ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 70 млрд. тенгега ортиқ, – деди Ж. Аманбаев.

Кун тартибидаги масала юза­­сидан фракциянинг бир неча аъзоси ўз таклиф-муло­ҳаза­ларини билдиришди. На­тижада вилоят ҳокими ўрин­босарининг баёноти эътиборга олиниб, махсус қарор қабул қилинди.

 Шунингдек, мажлисда вилоят ҳокими минтақани ривож­лан­ти­риш йўналишида ҳар бир фуқаро талабга мос ишлаши керак­лигини таъкидлади. 

– 2016-2020 йилларга мўлжал­ланган тараққиёт дастури ил­гари қабулланган. Унда кўзда тутилган индикаторлар тегишли даражада амалга оширилмоқда. Бу­гунги кунда Туркистон ви­лоя­тида кенг кўламли ишлар амал­га оширилмоқда. Шу боис дастурдаги ин­ди­катор кўр­­сат­кичларини оши­­риб, талабни кучайтириш ло­зим, деб ҳисоб­­­лайман. Бу йў­налишда ишга киришамиз. Фрак­цияда минта­қадаги муҳим маса­лаларни му­ҳокама қилишни кучайтирамиз, – деди вилоят ҳокими ва фракция аъзолари ва ўринбосарларига, бошқарма раҳбарларига топ­шириқлар берди.

 

 

“Nur Otan” партияси вилоят филиали матбуот хизмати., 2019-11-05, 05:19 64
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.