26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқлар дўстлиги университети — 20 ёшда

Қозоғистон халқи Ассамблеяси биносида академик Абдимуса Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университетининг ташкил топганига 20 йил тўлиши ҳамда ҚР Таълим соҳасининг аълочиси, таниқли олима, профессор, университет асосчиларидан бири Карамат Қуатбекованинг 75 йиллик юбилейига бағишланган “Олий таълимда интернационализация ва инновация” мавзуидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўтди.

Унда 9та мамлакат (Австрия, Польша, Туркия, Россия, Украина, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон)дан олимлар, тадқиқотчилар, давлат арбоблари иштирок этишди.

Чет эллик меҳмонлар таркибида Афғонистон Ислом Республикасининг Қозоғистондаги Бош консули вазифасини бажарувчи Шерёр Муҳаммад Ўсман, Ушинский номидаги Ярославль давлат педагогика университетининг профессори Аркадий Жохов (Россия), Тошкент кимё-технология институтининг профессори Г. Раҳмонбердиев, Тошкент Иқтисод институтининг профессори Т. Жўраев, Аккредитация ва рейтинг мустақил агентлигининг маслаҳатчиси, сиёсатшунослик фанлари доктори Гульнар Исқақова, ҚР Миллий Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Қозоқ Миллий университети “Қозоғистон тарихи” кафедраси мудири Берекет Карибаев, “SILKWAY” халқаро университети ректори Ирина Ефимова, Жанубий Қозоғистон Тиббиёт академияси ректори Мирзабек Рисбеков ва бошқалар бор эди.

Тадбир аввалида меҳмонлар илм даргоҳининг профессор-ўқитувчилари ташкил этган китоблар, илмий асарлар кўргазмаси ҳамда талаба ёшларнинг фан ва спорт мусобақаларида эришган ютуқлари билан танишдилар. 

Конференция очилишида сўзга чиққан университет ректори, тиббиёт фанлари доктори, Туркистон вилоят маслаҳати депутати Рабиға Қуатбекова барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, ишларига муваффақиятлар тилади. Сўнг университетнинг кечаси ва бугунига тўхталди. 

Ушбу илм даргоҳи бундан 20 йил аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов ва Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти Н. Назарбаевларнинг ташаббуси билан барпо этилди. Саховати ва ташкилотчилик қобилияти билан эл-юрт назарига тушган олим Абдимуса Муратули Қуатбеков икки Президент ишончини оқлаб, 1999 йилда янги университетга асос солди. 

Илк бор фаолиятини атиги 19 профессор-ўқитувчи таркиби билан бошлаган олий ўқув юртида бугунги кунда 300дан зиёд юқори малакали устозлар, 8668 талаба бор, 38 ихтисослик бўйича (бакалавриат) таълим берилмоқда. Бундан ташқари, 19та ихтисослик бўйича магистратурада, 4 ихтисослик бўйича докторантурада ўқиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Талабаларнинг 174 нафари Россия, Украина, Туркманистон, Ўзбекистон, Афғонистон ва Хитой ёшларидан иборат. 56 талаба эса давлат таълим гранти, 37 нафари академик А. Қуатбеков гранти, 75 нафари университет ректори гранти, 36 нафари вилоят ҳокимининг гранти асосида ўқимоқда. ОЎЮ жамоаси 20 йил мобайнида университетни тамомлаб, халқ хўжалигининг турли соҳаларида касбий маҳоратини амалда кўрсатиб, халқ олқишига сазовор бўлган 19000дан зиёд битирувчи, магистрант ва докторантлари билан ҳақли равишда фахрланади. 

Бундай улуғвор ишларни амалга оширишда ҳиссаси беқиёс бўлган дастлабки проректор, президент маслаҳатчиси, фан номзоди, бугун ўзининг муборак 75 ёшини нишонлаётган Карамат Пердеш қизининг меҳнатини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу мўътабар она бир қўли билан оила бешигини тебратиб, ўғил-қизларини ўқитиб, ҳар томонлама етук ва мукаммал инсонлар бўлиб етишишларига шароитлар яратди. Шу билан бир қаторда, кўп йиллик педагогик фаолияти билан, яъни Оқсувкент кўп соҳали коллежи директори лавозимидаги хизматлари туфайли эл-юрт эътирофига сазовор бўлди. У Сайрам туманининг фахрий фуқароси, “2018 йилнинг энг яхши директори”. 

Анжуманда сўзга чиққанлардан мартабали меҳмонлар, олим-тадқиқотчилар, Шимкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари Б. Парманов, Ал-Форобий тумани ҳокими Ғ. Мауленқулов ва бошқалар университетнинг эришган ютуқларига юқори баҳо беришди ва юбилярга эзгу тилакларини айтишди.

Конференция якунида

Р.  Қуатбекова фаол иштирокчилар ва бир қатор профессор-ўқитувчиларни “Абдимуса Қуатбеков” кўкрак нишони билан тақдирлади.

 

 

 

Ҳ. МУҲИДДИНОВ., 2019-11-06, 21:01 1130
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.